Latest news

09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  1 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  1 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  4 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2

ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан News

ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан

ПСЖ Килиан Мбаппедан қарийб 100 миллион евро ундириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрь ойида Франция профессионал футбол лигаси (LFP) парижликларни ёзда "Реал"га бепул ўтган ҳужумчига иш ҳақи ва бонуслар бўйича қарзни тўлашга мажбур қилган эди. Кейинроқ Мбаппе тўловлар амалга оширилмагани сабабли LFPнинг интизом қўмитасига мурожаат қилди, бироқ бу мурожаат рад этилди, чунки клуб LFPга қарши Парижда судга мурожаат қилган.  

Апрелда Париж суди қарорига кўра, ПСЖнинг ҳисоб рақамларида Мбаппе олдидаги 55 миллион евро қарз суммаси ҳибсга олинган эди.  

RMC Sport хабарига кўра, душанба куни ПСЖ судга клуб ҳисоб рақамларидаги пулларнинг ҳибсга олинишини бекор қилиш талаби билан даъво аризаси топширган. Суд жараёнида клуб адвокатлари Мбаппе клубнинг унга қарздорлигига исботловчи далиллар келтирмаганини билдирган.  

Шунингдек, клуб томони судда Мбаппенинг ўзи клубга 98 миллион евро қарздор эканини иддао қилди. ПСЖда ҳужумчининг қарздорлиги унинг клубга зарар етказган "вақтни чўзиш" тактикаси натижасида юзага келган деб ҳисоблайди.  

"Мақсад 98 миллион евро олиш эмас, балки шуни кўрсатиш: агар у биздан қарздор бўлса, унинг талаби асоссиз", – деди ПСЖ адвокати Рено Семерджян.  

Тергов 26 май куни давом этиши кутилмоқда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика