Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  52 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  14 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Ўзбекистон U-19 термаси иккинчи ўйинда БАА ёшларига мағлуб бўлди News

Ўзбекистон U-19 термаси иккинчи ўйинда БАА ёшларига мағлуб бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Александр Мочинов қўли остидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси кеча, 10 март куни БАА ёшлар термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Мамлакат ёшлар терма жамоаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон U-19 сафидаги голга 77-дақиқада Раҳматилла Мирзааҳмедов муаллифлик қилди. Таъкидлаш керакки, биринчи бўлимда Жавоҳир Қиличев пенальтини қайтаришга муваффақ бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 8 март куни БАА ёшларига қарши бўлиб ўтган илк ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

БААда ўтказилаётган ўқув-машғулотлар йиғини 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
Дубай, БАА
10 март, жума

БАА U-19 – Ўзбекистон U-19 — 2:1

Ўзбекистон U-19
:  Жавоҳир Қиличев, Абубакир Мўйдинов, Иброҳим Йўлдошев, Жасур Ёқубов, Дилшод Саитов, Суҳроб Иззатов, Георгий Аҳмедов, Орифжон Ҳакимжонов, Дониёр Абдуманнопов, Худоёрхон Сагдуллаев, Афзал Холмуҳамедов.

Захира: Умид Эргашев, Ҳумоюн Абдусатторов, Раҳматилла Мирзааҳмедов, Бобур Асқаров, Камрон Саидазимов, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Абдусаломов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика