Latest news

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  28 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Эрон ўсмирларига қарши ўйнайди News

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Эрон ўсмирларига қарши ўйнайди

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 17-23 август кунлари Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 17 август куни Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлайди. Ушбу йиғин давомида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши 3та ўртоқлик-назорат ўйинини ўтказади. Ўзбекистон ҳамда Эрон ўсмирлари ўртасидаги ўйинлар 18, 20, 22 август кунлари Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон ҳамда Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўзаро илк маротаба 2011 йилда Остонадаги халқаро турнирда куч синашган ва ўша ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Орадан бир йил ўтиб, терма жамоалар Эронда бўлиб ўтган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларининг ярим финалида яна бир бора тўқнаш келишди. Ярим финал учрашувида Дилшод Нуралиев шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар. Якунда, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг финал учрашувида Япония ўсмирлар терма жамоасини мағлуб этиб, ўз тарихида илк маротаба Осиё чемпионати ғолибига айланган эди.

Тошкентда Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувлар, Нуралиев шогирдлари учун шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинлари олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди. Маълумот ўрнида, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари финал босқичига қуръа ташлаш маросими 26 август куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳамда терма жамоа сардори Отабек Шукуров иштирок этадилар.

Тошкентдаги йиғинга чақирилиган футболчилар рўйхати.

Футболчи

Туғилган йили

Клуб

Туғилган жойи

Дарвозабонлар

1

Сарвар Каримов

1996

Локомотив

Чиноз

2

Шохжаҳон Эшбўтаев

1996

Машъал

Янгиер

3

Шохруҳ Раимов

1996

Пахтакор

Тошкент

Ҳимоячилар

4

Иброҳим Абдуллаев

1996

Пахтакор

Тошкент

5

Одил Ҳамробеков

1996

Насаф

Наманган

6

Жамшид Болтабоев

1996

РОЗК-Пахтакор

Тошкент

7

Ойбек Эркинов

1996

Пахтакор (Регистон)

Тошкент

8

Акром Комилов

1996

Бунёдкор (Андижон)

Тошкент

9

Рустам Ашурматов

1996

Бунёдкор

Қўқон

10

Ҳумоюн Агзамов

1996

Пахтакор

Тошкент

11

Шохжаҳон Қиличев

1996

Аланга

Жиззах

Ярим Ҳимоячилар

12

Равшан Хурсанов

1996

РОЗК-Пахтакор

Тошкент

13

Иззатилла Абдуллаев

1996

Пахтакор (Зарафшон)

Жиззах

14

Илхомжон Абдуғаниев

1996

РОЗК-Пахтакор

Андижон

15

Ислом Каримов

1996

РОЗК-Пахтакор

Фарғона

16

Зарбилло Умаров

1996

Бунёдкор

Фарғона

17

Баходир Даминов

1996

Пахтакор (Истиқлол)

Тошкент

Ҳужумчилар

18

Акобир Тўраев

1996

Бухоро

Бухоро

19

Аббос Нематиллаев

1996

Локомотив

Тошкент вил.

20

Дилшод Хушбаков

1996

Насаф

Қарши

21

Шахзод Очилов

1996

Насаф

Самарқанд

22

Иброҳим Исмоилов

1996

Навбаҳор

Наманган

23

Жавоҳир Сиддиқов

1996

РОЗК-Пахтакор

Тошкент

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика