Latest news

06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  1 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  84 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  38 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  7 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7

Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогига йўл олди News

Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогига йўл олди

Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "C" гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларус терма жамоалари билан баҳс олиб боради. 

Бугун тонгда терма жамоамиз вакиллари Польшага йўл олди. Терма жамоа бош мураббийи Жамшид Асадов сафар олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди: 

- Терма жамоамиз меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубогида иштирок этиш учун Польшага йўл олмоқда. Барчадан бизни қўллаб-қувватлашини ва дуо қилиб туришларини сўрайман. Бу бизга янада куч беришига аминман.  Биз ҳам ўз навбатида бутун халқимизнинг ишончини оқлашга ва барчани ғалаба билан хушнуд этишга уринамиз. Мақсадимиз – чемпион бўлиб қайтиш, - деди мутахассис.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика