Latest news

23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  12 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  2 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Жамшид Саидов: "Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалабани истайди" News

Жамшид Саидов: "Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалабани истайди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун асосан ёш футболчилардан иборат таркибни майдонга туширгандик. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда ҳужумларни фаол ташкил этдик, гол ҳам урдик. Мағлуб бўлган эканмиз, умумий айтадиган бўлсам, бугун ёмон ўйнадик.

- Кубок баҳсларида жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалаба қозонишни истайди. Хатто ўртоқлик ёки назорат учрашувларида ҳам ҳеч бир жамоа ютқазаман деб майдонга чиқмайди. Вазифамиз бор, навбатда 2 та ўйин бор, ўша учрашувларда ғалабага эришиб, плей-офф босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Майдон ҳақида фикрингиз?

- Барча аъло даражада. Инфратузилма жиҳатдан ҳам зўр. Бу борада менда бирон эътироз йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика