Latest news

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  39 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   33 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  20 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  665 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Жамшид Саидов: "Гол ура олмаганимизга сабаб "Сўғдиёна" яхши ҳимояланди" News

Жамшид Саидов: "Гол ура олмаганимизга сабаб "Сўғдиёна" яхши ҳимояланди"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биргина хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Умумий айтганда ўйинимиз ёмон чиқмаётганди. Охиригача курашишгани учун йигитларга рахмат айтаман. Шунингдек, узоқ йўл босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам рахмат.

- Дастлабки турларни яхши бошлагандингиз. Кейин жамоа натижаларида пасайиш кузатилмоқда. Буни қандай изохлайсиз?

- Натижаларимизни ёмон деб бўлмайди. Сафар ўйинида ютқазиб қўйдик. Умумий ўйин бўйича ҳеч бир рақибдан кучсиз ўйин кўрсатмаяпмиз.

- Вазиятларни якунлашда муаммо бордек кўринди...

- Бўлиши мумкин. Лекин бугунги ўйинда гол ура олмаганимизга сабаб "Сўғдиёна" яхши ҳимояланди. Умумий ўйин картинасида биз кўпроқ устунликка эга бўлдик. Битта хато қимматга тушди. Навбатдаги ўйинларга тайёргарликка киришамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика