Latest news

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  12 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  19 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Ўзбекистон Суперкубоги. Питер Хюистра: "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди" News

Ўзбекистон Суперкубоги. Питер Хюистра: "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра иштирок этди.




Питер Хюистра: - Кубокни ютиш ҳамиша ёқимли. Биринчи расмий ўйин учун жамоалар яхши футбол кўрсатишди. Натижа ижобий бўлганидан хурсандмиз.

- Ўйин давомида Эрен Дердийок жароҳат олди ва алмаштирилгач Черан ҳужумга ўтди. Мавсум давомида ҳам шундай бўладими ёки Дердийокнинг ўрнини тўлдира оладиган ҳужумчи борми?
- Кейинги ўйин 10 март куни, умид қиламизки Дердийок кейинги баҳсда бизга ёрдам беради. Имкон борича таркибимизда бор футболчилардан фойдаланамиз. Бизда олдинда бир неча вариантлар бор. Унинг ўрнини тўлдириш имкониятига эгамиз. Чемпион бошлангунча балки янги футболчи олармиз, агар бундай бўлмаган ҳолда бор имкониятлардан фойдаланмиз. Мавсум давомида буни намойиш этишга уринамиз.

- Ғалаба билан табриклаймиз! "Пахтакор" қачон ОЧЛда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя олади? Жамоанинг потенциали қандай?

- Мавсум олдидан таркибни кучайтиришга интилдик, тан олиш керак кўплаб футболчилар кетишди. Таркибда бор футболчилар билан мавсум давомида барча мусобақаларда ғолиб чиқишга интиламиз. Барча футболчиларни жипслаштирган ҳолда ғалабаларга интиламиз.

- Ўйин бошида "Насаф" жамоаси прессинг орқали "Пахтакор"ни шошириб қўйди...
Питер Хюистра:
- Жамоалар рақибнинг кучли тарафларини зарарсизлантиришга интилади. Рақиб ҳам шундай қилишга уринди. Биз кейинроқ ташаббусни ўз томонимизга оғдирдик. Ўйинни назорат қилдик ва тартибли ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ ҳудудлар юзага келди. "Насаф" кучли прессинг қилганида ҳам йигитларимиз яхши ўйнашди.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика