Latest news

22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  1 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  210 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  8 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  10

​Ўзбекистон МТЖ аъзолари учун Дубайда ўзбекона тадбир ташкил этилди News

​Ўзбекистон МТЖ аъзолари учун Дубайда ўзбекона тадбир ташкил этилди

Бугун Ўзбекистон МТЖ аъзолари Дубай шаҳрида навбатдаги машғулотни ўтказишди. Машғулотдан кейин футболчилар учун "Crowne Plaza" меҳмонхонасида ўзбекона тадбир ташкил этилди.

ЎФА Матбуот хизматининг маълумотига қараганда, тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА мутасаддилари ва Осиё Кубогини ёритиш учун Ўзбекистондан ташриф буюрган ОАВ ходимлари иштирок этишди. Умид Аҳмаджонов футболчилар билан учрашув чоғида уларга Уммонга қарши ўйинда қозонилган ғалаба учун миннатдорчилик билдириб, бу ёғига ҳам бўшашмасдан ҳаракат қилиш кераклигини, бутун ўзбек халқи терма жамоамиздан ғалабалар кутаётганини айтиб ўтди. Шундан сўнг миллий терма жамоамиз устози Эктор Купер ОФК томонидан тақдим қилинган Осиё Кубоги бош соврини сувенирини Умид Аҳмаджоновга топширди. ЎФА 1-вице-президенти ушбу Кубокнинг ҳақиқийсини Тошкентга олиб бориш миллий терма жамоамизга насиб қилишини тилади.

Тадбирга йиғилганларга ЎФА Матбуот хизмати томонидан тайёрланган футболчиларимизнинг руҳиятини кўтарадиган  видео намойиш қилинди.
Кейин эса эстрадимиз юлдузлари Жаҳонгир Фозилжонов, Қиличбек Мадалиев ва Шуҳрат Воҳидов каби санъаткорлар ўз куй қўшиқлари билан йиғилганлар хуш кайфият бахш этишди.

Тадбир сўнггида эса футболчи, мураббий ва ОАВ ходимларига ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланган ўзбек таомлари шоҳи - палов тортилди.
Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад юртдан узоқда бўлган футболчиларнинг Ватанга бўлган соғинчларини бир оз бўлсада камайтириш, муҳим ўйин олдидан уларнинг кайфиятини кўтариш, бир оила сифатида жипслаштириш ва келгуси ғалабалар сари руҳлантиришдан иборат.


Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика