Latest news

16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  0 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  4 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  5 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  15 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  8

Ўзбекистон кубоги финалида энг кўп ўйнаган ва ғолиб бўлган дарвозабон - Игнатий Нестеров News

Ўзбекистон кубоги финалида энг кўп ўйнаган ва ғолиб бўлган дарвозабон - Игнатий Нестеров

Игнатий Нестеров Ўзбекистон кубоги финалида энг кўп иштирок этган дарвозабон ҳисобланади.

Игнатий Нестеров Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлиш бўйича ҳам дарвозабонлар ичида рекордчи саналади. Игнатий Нестеров жами 9 маротаба биллур совринни боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлган. Игнатий Нестеров шунингдек учта жамоа ("Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив") сафида кубок финалида ўйнаган ва барча клублари билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ягона дарвозабон саналади.

Игнатий Нестеров Ўзбекистон кубоги финалларида жами 10 маротаба майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборган.

Шунингдек, Олег Беляков ҳам учта жамоа сафида финалда ўйнаган дарвозабон сифатида Нестеров билан тенглашган. Беляков "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" сафида финалларда иштирок этган.

Ўзбекистон кубогини қўлга киритган биринчи дарвозабон сифатида тархда қолган Дмитрий Башкевич ("Навбаҳор") жами иккита финалда майдонга тушган ва барча ўйинларда ўз дарвозасини қуруқ сақлашга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон кубоги финалларида энг кўп гол ўтказиб юборган кипер эса "Нефтчи" посбони Георгий Забиров ҳисобланади. Забиров ўз дарвозасидан жами 13 маротаба гол ўтказиб юборган. Шунингдек, Забиров бир ўйинда энг кўп гол ўтказиш бўйича ҳам анти-рекордчи. "Пахтакор" билан ўтган финал ўйинида Забиров ўз дарвозасидан олтита тўп ўтказиб юборишга мажбур бўлган.


Қуйида финалларда иштирок этган дарвозабонлар статистика билан танишишингиз мумкин:

Дмитрий Башкевич ("Навбаҳор")

Наримон Осмонов ("Темирйўлчи")

Павел Бугало ("Пахтакор")

Олег Сироквашко ("Навбаҳор" -3)

Наримон Осмонов ("Нефтчи")

Галимов ("Янгиер" -1)

Александр Семёнов ("Янгиер" -1)

Дмитрий Башкевич ("Навбаҳор")

Олег Беляков (МҲСК -1)

Валдислав Филиппов ("Нефтчи")

Павел Бугало ("Пахтакор")

Павел Бугало ("Пахтакор" -2)

Георгий Забиров ("Нефтчи" -3)

Олег Беляков ("Навбаҳор")

Георгий Забиров ("Нефтчи" -2)

Алишер Аҳмедов ("Дўстлик" -1)

Герман Безденежних ("Самарқанд-Динамо" -4)

Олег Беляков ("Пахтакор" -1)

Георгий Забиров ("Нефтчи" -2)

Георгий Забиров ("Нефтчи" -6)

Игнатий Нестеров ("Пахтакор"-3)

Игнатий Нестеров ("Пахтакор" -1)

Наримон Осмонов ("Насаф" -3)

Игнатий Нестеров ("Пахтакор" -2)

Андрей Байдишев ("Трактор" -3)

Игнатий Нестеров ("Пахтакор")

Ҳислат Чилматов ("Нефтчи" -1)

Темур Жўраев ("Пахтакор")

Павел Бутенко ("Машъал" -2)

Игнатий Нестеров ("Пахтакор")

Темур Жўраев ("Пахтакор")

Павел Бугало ("Қурувчи")

Олег Беляков ("Қурувчи")

Павел Бугало ("Бунёдкор" -1)

Игнатий Нестеров ("Пахтакор" -3)

Темур Жўраев ("Пахтакор")

Эркин Жабборов ("Пахтакор")

Игнатий Нестеров ("Бунёдкор" -1)

Игнатий Нестеров ("Бунёдкор")

Михаил Алавидзе ("Шўртан" -1)

Темур Жўраев ("Пахтакор" -1)

Дмитро Козаченко ("Насаф" -3)

Игнатий Нестеров ("Бунёдкор")

Мурод Зуҳуров ("Насаф" -3)

Элдорбек Суюнов ("Насаф" -2)

Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор" -1)

Акбар Тўраев ("Бунёдкор" -1)

Игнатий Нестеров ("Локомотив")

Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор" -2)

Элдорбек Суюнов ("Насаф" -1)


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика