Latest news

03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  31 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  16 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1

Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди News

Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди

Бир неча соат олдин ЎФА матбуот хизмати йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний 3 нафар номзодни эълон қилди.

Номзодлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ҳам ўрин олди. Одатда дарвозабонларнинг энг яхши футболчи номинациясида бўлиши жуда кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади. Сўнгги бор 2008 йил Игнатий Нестеров бу борада имкониятга эга бўлган, якунда совринга Сервер Жепаров эга чиққан. Кипер учинчи бўлган. 

Павел Бугало йилнинг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Таниқли собиқ посбон 1996-1997 йил "Пахтакор" сафида мазкур совринга лойиқ кўрилган. Номзодлар қаторига киритилган илк посбон Юрий Шейкин ҳисобланади. 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби шу мавсумда Нестеров сингари учинчи поғонадан жой олган. 


1994 йил. Юрий Шейкин ("Трактор") 3-ўрин

1996 йил. Павел Бугало ("Пахтакор") 1-ўрин

1997 йил. Павел Бугало ("Пахтакор") 1-ўрин

2008 йил. Игнатий Нестеров ("Пахтакор") 3-ўрин


Қизиқ фактлар:

— Александр Гейнрих бу совринни ютган энг ёш футболчи ҳисобланади. Саша 2002 йил 18 ёшида энг яхши футболчи сифатида эълон қилинган. 

— 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган совриннинг илк эгаси Валерий Кечиновдир (1992, "Пахтакор")

— Одил Аҳмедов бу борада яққол рекордчи. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси 6 маротаба мамлакатимизда тенгсиз деб топилган. 

— Совринни ютган энг ёши катта футболчи Миржалол Қосимов 34 ёш.

— Энг яхши футболчи сифатида шу кунгача фақат 3 нафар хорижлик футболчи номзодлар қаторига кирган. Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон 2000), Гочгули Гочгулиев (Туркманистон 2002), Ривалдо (Бразилия 2009)

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика