Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"
17 jun 16:29
News
Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"
Бразилиянинг "Сантос" жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг отаси футболчининг турмуш тарзи ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.
"У ҳар куни кечқурун карнавалга боради, деган фикрдан воз кечиш керак. У майдонда профессионал. Стадиондан ташқаридаги барча нарса унинг шахсий ҳаёти ҳисобланади. У таътил ёки дам олиш кунларида зиёфатларга боради. У қизлар билан учрашгани учун жароҳатланмаган. Наҳотки, у покер ўйнагани учун хочсимон боғламини узиб олган деб ўйласангиз? Бугун унинг аҳволи яхши, руҳи тетиклашди, жисмоний кучи тикланди. Ҳозирча унга тезлик етишмаяпти, лекин аста-секин суръатни ошириш режалаштирилган".
Аввалроқ "Сантос" Неймар билан шартномани 2026 йилнинг қишигача узайтиришга тайёр эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Link :
Source : L'Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments