Latest news

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Ўзбекистон аёллар термаси ўртоқлик ўйинида БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди News

Ўзбекистон аёллар термаси ўртоқлик ўйинида БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Айни вақтда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча, 9 март куни БАА аёллар термасига қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой кечган ўйинда Шерали Бобоқулов шогирдлари 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Маҳлиё Сарикова ва Лианна Нарбекова хет-трик қайд этган бўлса, Людмила Карачик ва Камола Рисқиева ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

12 март куни Ўзбекистон аёллар термаси БААга қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Мазкур учрашувлар ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

БАА саралашнинг “А” гуруҳидан ўрин олган ҳамда финал босқичи йўлида Иордания, Филиппин, Баҳрайн, Ироқ ва Тожикистон аёллар терма жамоасига қарши куч синашади.

Ўртоқлик ўйини
Дубай, БАА
9 март, пайшанба

Ўзбекистон – БАА — 8:1

Голлар:
Рисқиева (33), Карачик (49), Нарбекова (50, 56, 60), Сарикова (58, 67, 77)

Ўзбекистон:
Лайло Тиловова, Зумрад Назарова, Холида Дадабоева, Юлдуз Набиева, Камола Рисқиева, Нозима Камолтоева, Мафтуна Шойимова, Феруза Турдибаева, Маҳлиё Сарикова, Лианна Нарбекова, Людмила Карачик.

Захира: Мафтуна Жонимкулова, Мавлуда Мунавварова, Дилдора Нозимова, Махфуза Туропова, Нилуфар Қудратова, Умида Зоирова, Ирода Турдалиева.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика