Latest news

01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  4 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  0 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  4 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  4 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  2 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  13 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  83 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0

"Ўзбек Переси" "футзал Гвардиоласи"ни Ўзбекистонга олиб келяпти. У аслида ким? News

"Ўзбек Переси" "футзал Гвардиоласи"ни Ўзбекистонга олиб келяпти. У аслида ким?

Жаҳонгир Усмоновни футзалда танимайдиган одам йўқ.

Оқ сочлар сони икки нафар бўлсин дедилар шекилли. Хосе Венансио Лопесни ишлаб турган жойидан Ўзбекистонга олиб келяпти.


Агар мазкур келишув амалга ошса, футзал тарихида катта туб бурилиш ясалган бўлади. Хўш, аслида бизнинг қаҳрамон ким? Венансио нима каромати учун таклиф қилинмоқда?

Жаҳонгир Усмонов эффекти 

Ўзбек футзалининг жонкуяри ҳисобланган Жаҳонгир Усмонов Ўзбекистон футзал терма жамоасининг кейинги йил юртимиздаги Жаҳон чемпионатида яхши натижа қайд этиши йўлида ҳаракатларни бошлаб юборган. Жаҳонгир  Мираброрович аввал Серхио Сапо, Хосе Луис Мендес каби мураббийларнинг ҳам терма жамоамизга келишини таъминлаган ва бу борада яхшигина тажрибага эга. Айнан Испания футзалининг терма жамоамизга мослиги ва бу борада бизда кўникма шакллангани ҳам айни муддаодир. Хосе Венасио Лопес эса авлодлар алмашинуви бошланган ва янги қонга муҳтож терма жамоага айни керакли паллада келяпти. У "оқ бўрилар"ни мундиалга тайёрлайди. 

Хосе Венасио Лопес ҳақида 

Испанияни икки маротаба Европа чемпиони қилган, 2007 йилдан бери испанларга бош мураббийлик қилаётган “Сеговия” билан мамлакат чемпиони бўлгач кўпчиликнинг номига тушди. 59 ёшли мураббий "Каха Сеговия" футзал жамоасидаги дебют мавсумидаёқ чемпионлик, кубок ва суперкубокни қўлга киритди.  Бу чемпионлик уларнинг тарихида ягоналигича бўлиб турибди. “Сантьяго” ҳам айнан шу киши билан ўз тарихидаги ягона кубок соҳиби бўлган. Усмонов бу билан катта юришни амалга оширди. 2024 йилги ЖЧда гуруҳдан чиқиш, керак бўлса совриндорлар қаторида бўлиш жуда муҳим.  Халқаро миқёсда Европа чемпионлар турнири, қитъалараро кубок ва яна бир нечта совринларнинг эгасига айланди. Венасио 2002 йилда клубни тарк этди.  

 

2007 йилда Испания футзал терма жамоасида янги Венасио даври бошланди. Ҳали тайинланганига 2 ой бўлмаган мураббий терма жамоа бошқарувида 2007 йилги Европа чемпионатида бош совринни боши узра баланд кўтарди. 2008 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш медалларга эга чиққан Венасио, 2010 йил 3 йил аввалги ютуқни такрорлади. Мураббий фаолияти давомида 5 маротаба Жаҳоннинг энг яхши мураббий сифатида эътироф этилган. 

Хосе Венасио Лопес бугунги футзал ҳақида шундай дейди: "Албатта футзал ўзгарган. Кўпроқ жисмоний ҳолат асосий планга чиқмоқда. 5Х4 услуби тобора кўпаймоқда. Ўйин тақдири аксарият ҳолларда юқоридаги услуб ёрдамида ҳал қилинмоқда. Менинг фикримча, буни бироз ўзгартиришимиз ва 4Х4 форматга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Биз 5талик тактикани фақатгина ҳужум учун фойдаланиладиган элементга айлантиришимиз керак. Ундан ҳужум учун эмас, шунчаки тўпни ушлаб туриш учун фойдаланилса, томошабоплиги йўқолади"

Ўзбекистон футзал терма жамоасидаги аввалги хорижлик мураббийлар

Юқорида айтганимиздек бир неча йиллар аввал терма жамоамизни бразилиялик мураббйи Серхио Сапо бошқарган ва 2010 йил юртимизда бўлган Осиё чемпионатида финалгача олиб чиққан, якунда Эронга имконият бериб қўйилган. Мендес билан илк уриниши самарасиз чиққан бўлса, иккинчи бор терма бошқарувида Осиё чемпионатида финалга ва шу билан бирга тарихда илк бор мундиалга йўлланмани қўлга киритганди. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика