Latest news

23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  9 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  4 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  30 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  2

“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори News

“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори

Бугун пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақаси старт олди.

Ҳаваскор жамоалар ўртасидаги биринчиликда ўнта жамоа иштирок этмоқда.

Мазкур турнир мамлакатимизда футзал спорт турини янада оммалаштириш, уни аҳолининг қуйи қатламларигача етказиш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларни профессионал мусобақаларга тайёрлаш каби юксак мақсадларни ўз ичига олган. Мусобақанинг илк мавсуми дастлабки туриёқ ижобий натижаларга умид ва ишонч уйғотмоқда.

1-турдан ўрин олган учрашувлар томошабоплиги ва муросасиз курашларга бой ўтгани билан ажралиб турди. Катта футзал муҳитини ҳис этган маҳоратли ўйинчилар билан бир қаторда, ўсмирлар ва ҳаваскорлар ҳам майдонда фаол иштирок этмоқда. Улар олаётган таассуротларни сўз билан ифодалаш қийин. Иштирокчиларнинг кўзларидаги ғалабага чанқоқлик, футзалга бўлган меҳр-муҳаббат бу спорт турининг халқ орасида қай даражада севилиши ва қадрланишидан дарак беради.

Турнир эндигина старт олган бўлса-да, жамоалар мусобақага кўникиб бормоқда. Улар рақибларни ўрганиш, тактик ва стратегик вазифаларни амалга ошириш учун етарли вақт ва имкониятга эга.

Шунингдек, мазкур мусобақа учрашувларини мухлисларимиз ва мутахассислар ТАТУ спорт мажмуасида бепул томоша қилишлари мумкинлигини ҳам эслатиб ўмоқчимиз. Ҳафтанинг шанба кунлари соат 8:00 да бошланадиган учрашувлар нафақат спорт мухлисларига, балки дам олиш кунини мазмунли ўтказмоқчи бўлган ҳар бир кишига  манзур бўлади. Ҳужумкор ўйинлар, чиройли комбинациялар ва бетакрор услублар остида кечадиган беллашувлар, шубҳасиз, ёқимли таассурот ҳадя этади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика