Latest news

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  236 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  29 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир" News

Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"

Суперлига 28-тур доирасидаги "Қизилқум" — "Андижон" (2:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Андижон" билан жуда қийин ўйин бўлишини билардик. Жиззахдаги мағлубиятдан кейин раҳбариятимиз ва мухлисларимиз олдида ҳам ғалабага бўлган иштиёқ юқори эди. Футболчиларимизга ва раҳбариятга раҳмат. Бизни қўллаб туришибди. Йигитлар кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Чемпионатни охири ва жамоаларга қийин. "Андижон" ҳам ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир. Сафарларга бориб келишяпти. Бизда ҳам қийинчиликлар бор. Бугунги учрашувда 4 та футболчимизни сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги учун ўйнай олишмади. Ёшларимиз билан ҳаракат қилдик, уларни тарбиялашда давом этамиз. Кейинги йилдан жамоада навоийлик ёшларимизни таркибга қўйиб борамиз.

- Ҳужумкор ўйин кўрсатишяпти. Лекин ўткир ҳужумчи кўринмаяпти. Гол ҳам стандартлардан уриляпти. Буни қандай тушунтира оласиз?

- Улар вазифаларни бажаришди. Ечиниш хонасида айтилган вазифани уддалашди, уларга раҳмат. Ўйинда қарши ҳужумда ўйнадик. Аммо ҳисоб бизни фойдамизга ва барча мухлисларимизни табриклайман.

- "Андижон" бош мураббийи "Қизилқум" вазият ярата олмаганини айтди. Бунга сиз нима дейсиз?

- Ҳаммани ўз фикри бор. Менда бундай фикр йўқ. Биз битта имконият бўлса, шундан гол уришни хоҳлаймиз. "Андижон"га қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди. Ғалаба биз томонда. Уларда имконият кўпроқ бўлди, аммо фойдалана олишмади. Биз ҳам Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўйнаганимизда 6-7 та яхши вазиятларни яратгандик. Бу сафар иккита вазиятимиздан иккита гол урдик. Йигитлардан миннатдорман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика