Latest news

00:30Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"  0 00:09"Реал" — "Мальорка". Таркиблар маълум  6 23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  4 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   27 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  369 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  7

Ўзбек футболи тарихидаги энг кучли ҳимоячиларидан бири, терма жамоа учун борини берган Анзур Исмоиловни табриклаймиз! News

Ўзбек футболи тарихидаги энг кучли ҳимоячиларидан бири, терма жамоа учун борини берган Анзур Исмоиловни табриклаймиз!

Бугун “Пахтакор” футболчиси, терма жамоамиз сафида 100дан ортиқ ўйин ўтказган ҳимоячи Анзур Исмоилов 35 ёшга тўлди.

Тажрибали ўйинчининг туғилган куни муносабати билан фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Илк қадамларни Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ташлган футболчига мураббийлар кўп ҳам имконият беришмайди. Натижада пойтахтга “Трактор” жамоасига кўчиб ўтади ва Олий Лигада бир нечта ўйинларда майдонга тушади. 2002/2003 йилларда 5та учрашувда иштирок этиб секин аста ўз тажрибасини ошириб борди. Шундан сўнг фаолиятида бурилиш ясашга сабаб бўлган, кўпчилик футболчилар тўп тепишни орзу қиладиган “Пахтакор” жамоаси аъзосига айланди. Ўша вақтларда жамоада рақобат юқори эканлиги боис асосан ўринбосарлар жамоасида ўзининг иқтидорини намоён қилишга астойдил интилди.

2006 йилда яна кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида “Динамо”га ижарага берилди. У ерда имкониятларини тўлиқ намойиш қилган Анзур кейинги мавсумдан бошлаб “шерлар”нинг асосий ҳимоячиларидан бири бўлиш бахтига муяссар бўлди.


2007 йил унинг учун кутилганиданда муваффақиятли кечди. Дастлаб “Пахтакор” билан МДҲ кубогида бош совринга эга чиққан бўлса, ўша йили Рауф Инилеев бошчилигидаги терма жамоа билан Осиё кубогида дебютини нишонлади. Анзурнинг бу мусобақага бориши ҳам қизиқ тарих бўлган. Жанубий Кореяда ўтказилган йиғин давомида Асрор Алиқулов бошидан оғир жароҳат олади ва якуний таркибга кириши сўроқ остида қолади. Бунда мураббий Абрамов бошқараётган олимпия терма жамоасидан Анзур Исмоиловни тезда таркибга жалб қилади. Абрамов ўз шогирдини қўйиб юборишни истамаган. Чунки, бу пайтда улар ҳам Олимпиадага саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётганди. Аммо, барибир ҳимоячи миллий жамоанинг умумий қайдномасига киритилади ва иккинчи тур Малайзия билан учрашувда захирадан майдонга тушади. Шундан сўнг у мунтазам равишда терма жамоага чақирилиб борилади ва вақт ўтгани сари терманинг ажралмас аъзоси бўлди.

2009 йилги мавсумдан сўнг унга пойтахтнинг иккинчи гранди таклиф билан чиқади. Молиявий томондан бақувват “Бунёдкор” иқтидорли футболчига эга бўлади. Бир мавсум давомида ушбу жамоада ҳаракат қилди ва 25та учрашувда 2та тўп киритди. Терма жамоамиз тарихидаги энг муваффақиятли ўтган 2011 йил Қатардаги Осиё кубогидан сўнг кўплаб футболчилар қатори легионер мақомини олди.

Бир қатор вариантлар орасидан Хитойнинг “Чанчунг Ятай” клубини танлади ва шартнома имзолади. У мазкур клубда етти йил давомида тўп тепди ва 200га яқин учрашувда қатнашди. Мана шу даврда у жамоасининг ишонган ўйинчиси бўлди, 20га яқин голларга муаллифлик қилди.


Узоқ йиллик фаолиятидан сўнг хориждаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилган Анзур Исмоилов 2018 йилнинг иккинчи яримида “Локомотив” футболчиси сифатида эълон қилинди. Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган “темирйўлчилар” унинг ёрдамида халқаро майдонда узоқроққа боришни кўзлаган эдилар. Лекин, жамоа ОЧЛни гуруҳ босиқичдаёқ якунлашга мажбур бўлди.

Ўтган мавсум якунлангандан сўнг “Пахтакор”нинг легионер ҳимоячиси Марко Симич клубни тарк этгандан сўнг жамоа унинг ўрнига Анзур Исмоиловни таклиф қилди ва мудофаа билан боғлиқ муаммоларга ечим топди. Ўз ўрнида у ҳам қадрдон собиқ клубига қайтганидан хурсанд эканлигини яширмади. Ўзбекистон миллий терма жамоасида 100дан ортиқ учрашувда борини бериб ўйнади, майдонда ўз ишини ситқидилдан бажарди. Айниқса, ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнги тури Жанубий Корея билан баҳсдан сўнг интервьюсида ўзини муваффақиятсизликда айбдордек ҳис қилди, ачиниш билан гапирди. Бу унинг мард ва содиқ футболчи эканлигидан нишонадир. Нима бўлганда ҳам унинг номи тилга олинганда Бахтиёр Ашурматов, Асрор Алиқулов, Андрей Фёдоров каби кучли ҳимоячилар билан бир қаторда зикр этилади.


Элдор Суюнов (“Пахтакор” жамоаси дарвозабони): Анзур Исмоилов мен кўрган ўзбекистонлик ҳимоячилар ичида энг яхши марказий ҳимоячи деб ўйлайман. Ўз ишининг ҳақиқий проффесионали ва устаси. Жуда ҳам олий жаноб инсон. Шундай футболчи билан бир жамоада тўп тепаётганимдан хурсандман. Унга аввало тўкис иймон, соғлик ва саломатлик, бахт, омад тилайман. Ҳар доим ҳушчақчақ бўлиб юришларини тилаб қоламан. Бу инсон машҳур бўлиб, яхши маош олиб оддийлигини ва самимийлигини йўқотмаган кам сонли одамлардан биридир. Яна бир бор туғилган кунингиз билан табриклайман Анзур ака!


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика