Latest news

21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  80 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  61 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  51 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17

Отабек Ғуломхўжаев: "Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди" News

Отабек Ғуломхўжаев: "Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган АГМК - "Андижон" (4:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

Ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Барча режаларимизни АГМКнинг стандарт вазиятлари ўзгартириб юборди. Деярли 10 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юбордик, шундан сўнг футболчиларимизда иштиёқ сезилмай қолди. Иккинчи бўлимда майдонга ҳисобни тенглаштириш учун майдонга тушган эдик, аммо ўхшамади. Захирамиз узун эмаслиги туфайли ва майдонга тушиб ўйинимизни кучайтира оладиган футболчининг йўқлиги ҳам бугун таъсир қилди.

- "Андижон" сўнги турларда "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" билан ўйнайди. "Андижон"нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бизнинг вазифамиз жамоани максимал даражада Суперлигада олиб қолиш. Ўтган сафар ҳам айтиб ўтдим, жамоани олиб қолишга максимал даражада ҳаракат қиламиз. Йигитларни нималарга қодир эканлигини яхши биламан. "Қўқон-1912" ҳам кучли учликка ҳаракат қилмоқда. Сўнгги ўйинлардаги рақибларимиз ҳақиқатдан ҳам анча кучли. Жамоани олиб қолиш учун мураббийлар штаби ва футболчилар боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Мағлубиятда доим мураббий айбдор бўлади. Ҳа, жамоани максимал тайёрладик, аммо стандарт вазиятларда йигитлар эътиборни йўқотишди. Имконият охиригача бўлади. "Бухоро" ва "Сурхон" натижаларидан қатъий назар биз ўзимизнинг ўйинларимизда ютишга ҳаракат қиламиз. Ҳаёт тўхтамайди, ҳаёт давом этади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика