Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"
27 apr 11:48
News
Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"
Голларга бой ўтган учрашувда омад Иван Бошкович шогирдларига кулиб боқди. Якунда эса "Сўғдиёна" юз фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Станислав Андреевнинг фикрлари билан қизиқдик.
Pakhtakor Kimi Merk - 13', Kimi Merk - 75' |
Uzbekistan Cup. Round 3 26/04/2024, 16:30 3
:
2
Finished
|
Sogdiana Samandar Mavlonkulov - 6', Shohruh Abdurahmonov - 12', Stanislav Andreev - 15' |
- Станислав "Пахтакор" устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикрларингиз. Суперлига ва кубокда кетма-кет икки бор бу иш уддасидан чиқилди...
- Учрашувнинг катта қисмида кўпчиликни ташкил қилган бўлсакда ўзимизга-ўзимиз қийинчилик яратдик. "Пахтакор" қандай ҳолатда бўлмасин кучли ва халқ жамоаси ҳисобланади. Улар билан ўйинлар осон ўтмаган.
- Гол урдингиз ва ассист қайд этдингиз. Голни нишонлаганингиз йўқ. Бу "Пахтакор"га кўрсатилган ҳурматми?
- "Пахтакор"да узоқ йиллар тўп тепганман. Бу ўйин, нима ҳам қила олардим. Ҳозир "Сўғдиёна" футболчисиман.
- Иккинчи бўлимда "Сўғдиёна" ўйин сифати томонлама умуман ўзгарди. Танаффусдан кейин нима содир бўлди?
- Фикримча, руҳий томондан эрта хотиржамликка берилдик. Рақиб бундан фойдаланиб яна битта тўп киритди. Юқорида айтганимдек муаммони ўзимиз яратдик.
- Сизнинг позициянгиз кўпроқ куч ва тезлик талаб қилади. 35 ёшда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Машғулотларни ҳар куни тўғри олиб борсангиз қийинчилик туғдирмайди. Машғулотда қийналсангиз ўйинда осон бўлади.
- Жамоа гуруҳдан чиқди. "Сўғдиёна" қайси босқичгача боришни мақсад қилган?
- Ўзбекистон кубоги мавсумни соврин билан якунлаш учун энг қисқа йўл ҳисобланади. Қолаверса, кубок ғолиби ОЧЛга йўлланма олади. Раҳбарият олдимизга максимал вазифани қўйган.
- Миш-мишларга қараганда "Сўғдиёна" кубокни ютса, раҳбарият футболчиларга автомобиль совға қилар экан...
- Очиғи бу ҳақида сиздан эшитиб турибман. Менинг хабарим йўқ. Миш-мишлар доим бўлиб туради.
Comments