Latest news

19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  12 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0

Осиё футболи. "Истиқлол" Уинфред Шеферни ишдан бўшатди News

Осиё футболи. "Истиқлол" Уинфред Шеферни ишдан бўшатди

Эроннинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи истеъфога чиқарилди.

Маълумки, ушбу жамоани германиялик мутахассис Уинфред Шефер бошқариб келаётганди. Бироқ охирги иккита ўйиндаги мағлубият мураббийнинг ишдан кетишига сабаб бўлди. "Истиқлол" дастлаб ОЧЛ 4-турида "Ал Ҳилол"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундан сўнг ички чемпионатда "Падидеҳ" клубидан ҳам 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Шундан сўнг клуб раҳбарияти 69 ёшли мутахассисни истеъфога чиқарди. Уинфред Шефер бу жамоани 2017 йилда қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида теҳронликлар чемпион бўла олишмади, бироқ ўтган йил мамлакат Кубогида зафар қучишди. Эндиликда жамоани вақтинча Фарҳад Мажиди бошқариб туради. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика