Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?
27 apr 2024 00:25
News
Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?
— Бугун иккита тенг кучли рақиблар ўзаро баҳс олиб борди. Учрашув масаласи пеналтилар сериясида ҳал бўлди. Айрим дақиқаларда Эрон кучлироқ ўйин кўрсатди, айниқса экстра-таймларда. Ўша вазиятларда ҳам биз яхши ҳимояландик. Ҳисобда ортда қолаётиб, яна қайта олдик. Рақибимизни Осиё кубоги финалига йўл олгани билан табриклайман.
3-ўрин учун баҳс ҳақида
— Тожикистонга қарши учрашув ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бугунги ўйинни унутиб, эртадан 3-ўрин учун баҳсга тайёргаликни бошлаймиз.
Учрашувга тайёргарлик ҳақида
— Бизнинг дастлабки режамиз рақиб ўз ҳудудида бўлганда уларга юқори босим уюштиришдан иборат эди. Биз буни айниқса, ўйин бошида жуда яхши уддаладик, бироқ охирига келиб футболчилардаги чарчоқ туфайли жарима майдонимиз яқинида уларда бўш ҳудудлар пайдо бўла бошлади. Шунга қарамасдан, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments