Latest news

17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  4 17:20Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  13 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  2 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  2 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  1 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Андижон"ни мағлуб этди. Наманганликлар таркибида африкалик легионер майдонга тушди News

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Андижон"ни мағлуб этди. Наманганликлар таркибида африкалик легионер майдонга тушди

Бугун Намангандаги "Ёш куч" ўйингоҳида "Навбаҳор" ва"Андижон" жамоалари ўртоқлик учрашувида куч синашишди.

Бугун "Навбаҳор" жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди. Учрашув тенгкурашлар остида кечди, бир неча вазиятларда андижонликлар дарвозабони Жасур Умрзоқов муқаррар голлардан қутқарган бўлса, яна айрим вазиятларда "лочинлар" тўпни дарвозага йўллашда адашишди. 90-дақиқада Орифжон Юсупов томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва "Навбаҳор" кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. 

Иккинчи бўлимда  "Навбаҳор" таркибидаги барча футболчилар захирага олинди ва ёш футболчилар майдонга туширилди. Шунингдек, африкалик легионер футболчи Самуэл Ирие ҳам ўйиннинг 35-дақиқасида майдонга туширилди ва 70-дақиқада яна захирага олинди. Икки нафар сербиялик футболчилар эса майдонга тушмади.

Мазкур баҳсни Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам бевосита стадиондан кузатиб борди.


Ўртоқлик учрашуви.

"НАВБАҲОР" – "АНДИЖОН" 1:0 
13 январь 2021 йил. Наманган. "Ёш куч" стадиони. 150 томошабин

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Максим Нехочин, Абдураҳим Жабборов. 

Гол: Орифжон Юсупов 90

"Андижон": Жасур Умирзоқов, Миркомил Локаев, Камрон Нажафалиев, Усмонали Исмоналиев, Суннат Турғунбоев, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Камрон Саидазимов, Фарход Сохибжонов, Суннатилла Мамадалиев, Жамшид Ҳомидов

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Азим Аҳмедов, Даврон Ҳошимов, Азиз Турунбоев, Мирзоҳид Ғофуров, Забиҳилло Ўринбоев, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв, Сардор Теляков, Эҳсони Панчшанбе

Фотосуратлар: "Навбаҳор" матбуот хизмати


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика