Latest news

00:41А Серия. "Рома" – "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  9 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  1 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  37 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  228 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  15 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4

Олий лига 2021/22. Футзал чемпионатининг илк турига Фарғона мезбонлик қилади News

Олий лига 2021/22. Футзал чемпионатининг илк турига Фарғона мезбонлик қилади

Tags :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми 9 октябрь санасида старт олади. Илк тур учрашувларига Фарғонадаги “Само” спорт комплекси мезбонлик қилади.

Маълумки, футзал учрашувлари сўнгги вақтларда асосан Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах шаҳарларида ўтказиб келинаётганди. ЎзПФЛ футзални янада оммалаштириш йўлида қатор ишларни амалга оширди. Жумладан, футзал чемпионати “Спорт” телеканали билан ҳамкорликда трансляция қилина бошланди. Шунингдек, футзал географиясини кенгайтириш орқали вилоятларда ҳам футзал спорт турини ривожлантиришга эришиш мумкин. 

Ўтган йилнинг 1 декабрь куни ЎзПФЛ раҳбарияти Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров қабулида бўлиб, айнан шу масала хусусида фикр алмашганди. Натижада вилоят ҳокимияти кўмаги билан “Само” қопламаси алмаштирилди. Қўшимчасига, “Нефтчи” футзал клуби Олий лига йўлланмасини қўлга киритди. 

Илк тур учрашувлари Фарғонада 9-14 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бунда ҳар куни 3 тадан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Ўйинлар 15:00, 17:30 ҳамда 20:00 да старт олади. 

Аввалроқ Олий лига учун қуръа ташлаш маросими 4 октябрь куни бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинганди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика