Latest news

20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 20:00"Қизилқум" — "Машъал" 1:0 (Матнли транслация)  2 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  33 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  68 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

Олег Тюлькин: "Пахтакор" эмас, "Динамо" уч очко йўқотди" News

Олег Тюлькин: "Пахтакор" эмас, "Динамо" уч очко йўқотди"

"Динамо" - "Пахтакор" (0:0) учрашувидан сўнг «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун майдонда мардонавор курашлар ва очиқ футбол гувоҳига айландик. Бундай ўйин ҳар қандай мухлисларга ёқади. Чунки ҳеч ким бугун бир-бирини аямади, охиригача курашди. Олдинги мағлубиятимизга қарамай, эътибор беринг қанча мухлис стадионга келди. Самарқанд аҳли бизга ишонаётгани учун ҳам бугун мухлислар учун майдонда бор куч ва имкониятимизни ишга солдик. Бизни ажойиб қўллаб-қувватлашгани учун уларга раҳмат.

- Бугунги дурангдан 1 очко қўлга киритилдими ёки 2 очко йўқотилдими?


- Шубҳасиз, икки очко йўқотдик. Бугун «Пахтакор»дан кўра, «Динамо» ғалабага яқин эди. Кўрдингиз, меҳмонлар айтарли вазиятга эга бўлишмади, футболчиларимиз кучли прессинг ва ҳимояда барқарор ўйин намойиш этишди. Агар биринчи бўлимда Амиржон Сафаров ва Сардор Сулаймоновлар ажойиб имкониятларидан фойдаланишганида бугун «Пахтакор»ни мағлуб этган бўлардик. Аммо ўша вазиятларда Лобанов жамоасини қутқарди. Шунга қарамай, дуранг учун ҳам йигитларимизга катта раҳмат деймиз. Улар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Бугун «Пахтакор» эмас, «Динамо» икки очко йўқотди.

- Бугун «Пахтакор»га қарши «Динамо» ажойиб ўйин намойиш этди. Олдинги очколар йўқотилган икки ўйинда «Металлург» ва «Шўртан» билан шундай ўйин намойиш этишга нима тўсқинлик қилганди?


- Биласиз, иккинчи давра олдидан таркибимизда ўзгаришлар бўлиб, тўрт нафар янги футболчилар келиб қўшилишганди. Шу боис биз оптимал таркибни аниқлаб олишимиз қийин кечди.

- Фарҳод Тожиев Самарқандда олдин ўйнаган бўлсада, жамоа ўйинига мослашиш қийин кечаётгандек?


- Фарҳод тажрибали футболчи ва жамоага ёрдами тегади. Бугун ҳам иккинчи бўлимда майдонга тушиб, кўрсатмаларни аниқ бажарди. Фарҳод тобора ўйинимизга мослашиб, ҳали ўз сўзини айтади.

- Амиржон Сафаров жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Унинг ҳолати борасида нима дея оласиз?

- Амиржоннинг олдинги жароҳати қайта қўзғалганга ўхшайди. Ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Тиббий кўрикдан кейин унинг ҳолати қандай эканлиги маълум бўлади. Умид қиламанки, Амиржоннинг жароҳати жиддий эмас. У кейинги ўйингача жароҳатини даволатиб, сафга қайтиши керак. Қолаверса, Саиджамол Давлатжонов ҳам «Навбаҳор»га қарши баҳсда сафга қайтади.

- Олдинда «Динамо»ни «Навбаҳор», «Қўқон-1912», «Бухоро»га қарши қийин ўйинлар кутиб турибди. Оптимал таркибни аниқлаяпмиз дедингиз. Бугун намойиш этилган ажойиб ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ушбу таркиб оптимал таркибга айланадими?

- Йўқ, ҳали бундай дейишга эрта. Бизда барча 18 талик рўйхатимизга кирган ҳар бир футболчи асосий таркибга кириш учун лойиқ футболчилардир. Уларнинг қай бири ўйинга яхшироқ тайёр бўлса, ўша таркибга тушади. Биз оптимал таркибни излашда давом этамиз.

- «Динамо»нинг стандарт вазиятлардан фойдаланиш коэффициенти жуда пастлигича қолмоқда. Машғулотларда бу борада ишлар тўғри олиб борилаяптими?

- Тўғри айтдингиз, стандарт вазиятлардан фойдаланиш бобида оқсаяпмиз. Машғулотларда бу борада алоҳида шуғуллансакда, негадир майдонда буни кўрсата олмаяпмиз. Хато ва камчиликлар устида иш олиб бориб, ишлашда давом этамиз.



«Динамо» клуби Матбуот хизмати

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика