Latest news

16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  4 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  1 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  0 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  5 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  10 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  7 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0

ОФК Кубоги-2022. "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахда ўтади News

ОФК Кубоги-2022. "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахда ўтади

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби кеча ОФК кубоги марказий минтақа финалида "Хўжанд"ни 4:0 ҳисобида таслим қилди.

Навбатдаги ўйин Гонконнинг "Истерн" клубига қарши ўтиши керак. Аммо баҳс қаерда бўлади? Кимдир Жиззах дейди, кимдир сафарда дейди. Шу саволларга аниқлик киритиш мақсадида ПФЛ клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зоҳиржон Акрамхонов билан суҳбатлашдик.

- 6 сентябрь кунги "Сўғдиёна" - "Истерн" ўйини қаерда ўтиши ҳақида кўплаб саволлар келиб тушди. Баҳс Жиззахда бўладими?

- Ҳа, "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида бўлиб ўтади. ОФК билан ўйин вақти ҳам келишиб олинди: 18:00.

Стадион прожекторлари 1900 люкс, ОЧЛ талаби 1800 люкс. Август ойи охиригача медиа трибуна қурилиши якунига етади. Бундан ташқари СИП сектор ҳам жиҳозланмоқда. Тиббиёт хонасини янада замонавий ҳолатга келтиришмоқда. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар рақибларни мағлуб этаверса "Сўғдиёна" бу йилги ОФК кубоги финалини ҳам ўз майдонида ўтказади.




- Қуръа бўйича мазкур баҳс Гонконгда ўтиши керак эди. Нима сабабдан Жиззахга кўчирилди?

- Тўғри қуръага кўра учрашув Шарқий Осиёда ўтиши керак эди. Аммо Гонконг мамлакатига киришда 2020 йил COVID туфайли қўйилган қатъий талаблар ҳамон юмшатилмаган. Шу сабабли Гонконг футбол Ассоциацияси ўйинни қабул қилмасликка қарор қилди. ОФК Ўзбекистон ва Тожикистонга сўров юборди. Биз баҳсни қабул қилишга тайёрлигимизни маълум қилдик.



Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика