Latest news

21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  0 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 21:05Суперлига. "Нефтчи" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  24 21:05Суперлига. "Машъал" - "Насаф" 1:3 матнли трансляция)  35 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  16 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  4

ОФК Ижроқўмининг Тошкентдаги йиғилиши 26 сентябрь куни ўтадиган бўлди News

ОФК Ижроқўмининг Тошкентдаги йиғилиши 26 сентябрь куни ўтадиган бўлди

ОФК Ижроқўми йиғилиши октябрь ойида Тошкентда ўтиши маълум қилинганди.

Ҳозиргина олинган маълумотга кўра, ОФК ижроия қўмитаси вакилларининг учрашуви янада эртароқ — 26 сентябрда ўтадиган бўлган.

Россия пойтахти Москвада бўлиб турган ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур санага қадар барча ташкилий ишлар ҳал бўлиши юзасидан ОФК президенти Шайх Салмон билан фикр алмашган.

Қайд этиш керак, айни пайтда футбол оламининг барча машҳур шахслари ЖЧ—2018 очилиши арафасида Москвада бўлиб турибди. Улар 12—13 июнь кунлари ФИФА конгрессида иштирок этади, 14 июнь куни эса Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари иштирокида ўтадиган мундиалнинг очилиш ўйинига бу меҳмонлар ташриф буюради.

ОФК Ижроқўми йиғилиши Тошкент учун тарихий воқеадир. Қитъа футболининг энг олий меҳмонларини қабул қилиш ЎФАга ишониб топширилгани, ОФК президентининг Ўзбекистонга бўлган ишончини кўрсатиб турибди, дейиш мумкин.

Ўз навбатида, ЎФА ҳам бу қарорга бежизга келгани йўқ. Ташкилот раҳбарияти алмашгач, Шайх Салмон пойтахтга келиб, Умид Аҳмаджонов билан учрашганди. Ўшанда томонлар келаси йилнинг январь ойида Амирликларда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги давомида ЎФА вакилларининг малака оширишлари, тажриба алмашишлари бўйича ҳамкорликка келишиб олганди. Ундан олдинроқ ОФК миқёсидаги катта тадбирнинг Тошкентда ўтиши эса айнан ЎФА ходимлари учун мактаб вазифасини ўтаб беради. Шунингдек, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб беради.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика