Latest news

11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  5 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  33 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4

"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди? News

"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?

Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби "Андижон" бу мавсум тарихда илк марта Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасида иштирок этади.

Мазкур мусобақага Ўзбекистон учун битта жой ажратилган. ОЧЛ 2нинг амалдаги ғолиби - БААнинг "Шаржа" клуби ОЧЛ Элит турнирида қатнашади. Маълумот учун, ОЧЛ 2да жами 32та клуб иштирок этади. Жамоалар 16тадан Шарқ ва Ғарб минтақасига бўлинган.

Бизга кўпроқ Ғарб минтақаси қизиқ бўлгани учун шу ҳақда фикр юритамиз. Бугунги кунга келиб деярли ҳамма иштирокчи жамоалар номи маълум бўлган. Фақат Ироқда Кубок ўйинлари тугагани йўқ, шу боис яна бир жамоа номи кейинроқ маълум бўлади. Қуйида ОЧЛ 2 янги мавсумида қайси давлатдан кимлар қатнашишини келтириб ўтамиз.


1. Саудия Арабистони (1) - "Ал Насср" (Саудия чемпионати 3-ўрин соҳиби)

2. БАА (1) - "Ал Васл" (БАА чемпионати 4-ўрин соҳиби)

3. Қатар (1) - "Ал Аҳли" (Қатар чемпионати 4-ўрин соҳиби)

4. Эрон (1) - "Истиқлол" (Эрон Кубоги соҳиби)

5. Ўзбекистон (1) - "Андижон" (Ўзбекистон Кубоги соҳиби)

6. Ироқ (1) - ??? (Ироқ Кубоги соҳиби, Кубок финали 16 июль куни бўлиб ўтади)

7. Иордания (2) - "Ал Ҳуссейн" (Иордания чемпиони), "Ал Веҳдат" (Иордания Кубоги соҳиби)

8. Баҳрайн (2) - "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн чемпиони), "Ал Халдия" (Баҳрайн Қирол Кубоги соҳиби)

9. Ҳиндистон (1+1) - "Моҳун Баган" (Ҳиндистон чемпиони), "Гоа" (Ҳиндистон Суперкубоги соҳиби)

10. Тожикистон (1+1) - "Истиқлол" (Тожикистон чемпиони), "Регар ТадАЗ" (Тожикистон Кубоги соҳиби)

11. Туркманистон (1+1) - "Арқадағ" (ОФК Чақирув Лигаси ғолиби, Туркманистон чемпиони ва Кубок соҳиби), "Аҳал" (Тожикистон чемпионати 2-ўрин соҳиби)

12. Уммон (0+1) - "Ал Сииб" (Уммон чемпиони)



ОЧЛ 2 гуруҳ ўйинларига чиқиш учун 4та жамоа иштирокида ўтиш ўйинлари ўтказилади. 13 август куни "Гоа" - "Ал Сииб" ҳамда "Регар ТадАЗ" - "Аҳал" беллашувлари бўлиб ўтади. Ғолиб жамоалар ОЧЛ 2 гуруҳ босқичига йўл олса, мағлублар ОФК Чақирув Лигасига йўл олади. Ҳозирги пайтга келиб ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида ўйнайдиган 13та жамоа маълум. Иккита жамоа 13 август кунги ўйинларидан сўнг аниқ бўлади.

Шунингдек, 12 август куни Қатарнинг "Ал Дуҳайл"  ва Эроннинг "Сепахон" клублари ўртасида ҳам ўтиш ўйини ўтказилади. Бунда ютган жамоа ОЧЛ Элитга йўл олади. Ютқазган клуб эса ўз кучини ОЧЛ 2да синаб кўради. Шундай қилиб ушбу мусобақадаги барча 16та жамоа номини билиб оламиз. 

15 август куни ОЧЛ 2 гуруҳ ўйинларига қуръа ташланади. Қуръа натижаларига кўра, жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқади.


Гуруҳ учрашувлари тақвими:

1-тур. 16-17 сентябрь

2-тур. 30 сентябрь - 1 октябрь

3-тур. 21-22 октябрь

4-тур. 4-5 ноябрь

5-тур. 25-26 ноябрь

6-тур. 9-10 декабрь

Мусобақанинг нимчорак финал, чорак финал ва ярим финал учрашувлари уй-меҳмон тарзида иккита ўйиндан иборат бўлади. ОЧЛ 2нинг ҳал қилувчи финал баҳси 16 майга белгиланган бўлиб, бетараф майдонда ўтказилади.


Х.Холиқов

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика