Latest news

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  1 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  1 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди News

ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

Tags :  ОФК
Осиё футбол конфедерацияси 2025/26 йилги футбол мавсумидаги клублар мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензиатлар номига ойдинлик киритди.

Улар орасида Ўзбекистоннинг 17 клуби ҳам бор.

Бу борада Қатар ва Индонезиянинг 18 тадан клуби лицензиялаш жараёнидан муваффақиятли ўтишга эришди. Шунингдек, БАА, Саудия, Ўмон, Ветнам клублари ҳам фаоллик кўрсатди. Қўшниларимиз Тожикистон ва Туркманистоннинг 2 тадан клуби лицензияга эга чиқди.


Қайд этиш керак, Ўзбекистон 2023/24 йилги мавсум учун 17 талик, 2024/25 йилги мавсумда эса 19 талик кўрсаткич билан қитъанинг энг фаол аъзосига айланганди. Кейинчалик Турон ҳамда Металлург клубларининг ўз профессионал фаолиятига чек қўйиши янги мавсум квоталарининг умумий сонига ўз таъсирини кўрсатди. 

Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган барча клублар қаторасига иккинчи циклда тўлиқ кўринишда литсензиатга айланди. Пролига клублари орасидан эса фақатгина Локомотив бунга эришди. 

Маълумот учун, Суперлига клублари сони 16 тага етказилгач, “Суперлига ва Пролига регламенти”дан ОФК лицензияга эга чиқа олмаган клубнинг янги мавсумда Суперлигада иштирок эта олмаслиги борасидаги банд олиб ташланган. Яъни, 2026 йилги мавсумда Суперлигада ОФК лицензияси мавжуд бўлмаган клуб ҳам иштирок этиши мумкин. Шунингдек, Суперлиганинг бирор клуби лицензияга эҳтимолий эга чиқа олмаган тақдирида ҳам келаси мавсум чемпионатдаги ўз ўрнини сақлаб қолиши аввалдан белгилаб қўйилган эди.

Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика