Latest news

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  11 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

ЎФА Вадим Абрамовни кечирди News

ЎФА Вадим Абрамовни кечирди

Сўнгги бор Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган ўзбекистонлик мутахассис Вадим Абрамов профессионал фаолиятини давом эттириши мумкин.

Вадим Абрамов бу борада Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат билан чиққанди. Ташкилот Ижроқўми унинг аризасини ўрганиб чиқди ҳамда Вадим Абрамовга мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун рухсат берди.

Мазкур мутахассис мамлакат футболи учун салмоқли меҳнат қилган. У эришган натижалар ҳурматга лойиқ. Шу билан биргаликда Вадим Абрамов ҳам футболчилар, мураббийлар ва мутахассисларни ҳурмат қилиши лозим.

Мураббийлар, клублар раҳбарлари битта жиҳатни тўғри тушуниб олиши керак. Бундан буён футбол бедарвоза бўлмайди. Ҳар бир иш, ҳар бир ҳатти-ҳаракатнинг жавоби бўлмоғи лозим. Ҳозирда ҳам буни англаб етмаётган ва ўз холича иш олиб бораётган кишилар орамизда бўлиши мумкин. Кимдир футболга гард юқтирмоқчи бўлса, унга орамизда жой йўқ. Ўз ишини билиб, профессионал тарзда адо этиш истагида бўлган, ўз устида ишлашдан тўхтамайдиган кадрлар учун эса барча эшиклар очиқ.

ЎФА Вадим Абрамовнинг келгуси фаолиятига омад тилайди.

Rating: +235   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика