Latest news

10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  17 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  4 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  17 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8

ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди News

ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон терма жамоасини илк бор мундиалга чиққани билан табриклади.

"ФИФА томонидан ҳар йили ташкил этиладиган ФИФА Ижроия футбол саммити (FIFA Executive Football Summit) бугунги кунда дунё футболининг энг муҳим мулоқот платформаларидан бири ҳисобланади. Ушбу юқори даражадаги учрашувлар миллий футбол ассоциациялари раҳбарлари, ФИФА президенти ва конфедерациялар вакилларини бирлаштириб, футболни глобал миқёсда ривожлантириш, тажриба алмашиш ва стратегик йўналишларни муҳокама қилиш имконини беради.

Жорий йилги саммит АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда ФИФАга аъзо қатор миллий футбол ассоциациялари вакиллари билан бир қаторда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда бош котиб Аваз Максумов ҳам иштирок этди.

Саммит доирасида футболнинг турли йўналишларини — хусусан, болалар ва ўсмирлар футболи, аёллар футболи, шунингдек, ФИФА мусобақаларини ташкил этиш, жумладан бўлажак Жаҳон чемпионатлари, аёллар турнирлари ва ёшлар мусобақалари юзасидан долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, у Ўзбекистон футбол ассоциациясининг FIFA Forward лойиҳасини муваффақиятли татбиқ этган ассоциациялардан бири эканини алоҳида эътироф этди.

Ушбу саммит футбол федерациялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба ва ғояларни алмашиш, ҳамда глобал футбол тизимидаги долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши қайд этилди", – дейилади ЎФА хабарида.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика