Latest news

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  27 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  8 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  5 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  55 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  30 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  8 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

ОЧЛ. Самвел Бабаян: "Мумбай"ни менсимаётганлар адашади" News

ОЧЛ. Самвел Бабаян: "Мумбай"ни менсимаётганлар адашади"

ОЧЛ 2-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Мумбай Сити" учрашувидан аввал матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Самвел Бабаянга жамоа ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов шериклик қилди ва ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.   


Самвел Бабаян: "Ассалому алайкум. Эртага бизни муҳим баҳс кутиб турибди. Ўзбекистон замонавий тарихида илк бор Наманган, "Навбаҳор" стадиони Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувига мезбонлик қилади. Икки йил аввал клубга келганимизда, биз ҳурматли ҳоким билан "Навбаҳор"ни қайта жонлантириш, шонли тарихдаги обрўсини тиклаш, Ўзбекистон чемпионатида энг юқори ўринларга қайтариш ва Осиё футболида ҳам ўз изини қолдиришини истагандик. Қисман бу вазифани уддаладик. Бугун "Навбаҳор" ўзбек футболи элитасида ва ОЧЛда мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Эртанги учрашув ҳақида гапирадиган бўлсак, баъзиларда "Мумбай" жамоаси ҳақида янглиш фикр бўлиши мумкин. Очиғини айтаман, уларнинг ўйинини ўрганиб чиқдик. Улар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсада, барча технико-тактик метрикалар бўйича эронликлардан устунлик қилишди. Ҳужумда кўплаб вазиятлар яратишди. Иккита ўта қулай вазиятда омад эронликларга кулиб боқди. 

Бизнинг асосий вазифамиз ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўриш ва асосий мақсад гуруҳдан чиқиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш.

Азим Аҳмедов: "Барчага ассалому алайкум. "Навбаҳор" мухлисларини эртанги байрам билан табрикламоқчиман. Худо хоҳласа, эртага жуда ҳам яхши ўйин бўлади. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришса, чиройли ўйин ва ғалаба билан уларни хурсанд  қилмоқчимиз".

Биринчи таъкидламоқчи бўлганим, ҳозир бизда мавсум айни қизғин палласида. Шу сабабли маълум даражада чарчоқ аломатлари, жароҳатлар бор. Бироқ биз эртага оптимал таркибда майдонга тушишга ҳаракат қиламиз. 

Маъсулият ва имкониятлар ҳақида гапирсак, бугунги "Навбаҳор" амбицияси юқори жамоа. ОЧЛ баҳсларида ҳам статист ролида бўлмасликка, мухлисларимизни хурсанд қилишга астойдил уринамиз.



Рақиб Чемпионлар Лигасида иштирок этиш тажрибасига эга. "Мумбай" жамоаси бу Хиндистон термасининг асосини ташкил этувчи клуб ҳисобланади. Маҳаллий энг кучли футболчиларга сифатли легионерлар қўшилган. Жамоанинг барча чизиқлари тенг кучли, дея оламан. Албатта, ўйинга шуларни ва ўз имкониятларимизни ҳисобга олган ҳолда режа тайёрлаймиз.

Чемпионлар Лигасида осон, ўтиш ўйинлари йўқ. Бу ерда ҳар бир жамоа бор кучини ишга солади. Ҳар бир жамоа мусобақага тайёргарлик кўрган ва таркибини ҳам шунга қараб шакллантирган. "Мумбай" жамоаси ҳам маҳаллий чемпионатнинг энг кучли футболчиларини таркибида жамлашга ҳаракат қилган. Ишончим комил, футболчиларнинг даражасидан келиб чиқиб улар ҳам гуруҳдан чиқишни мақсад қилиб ҳаракат қилишади. Такрорлайман, биринчи турда ҳам улар ёмон ўйнагани йўқ, "Мумбай" рақибдан яхшироқ ҳам ўйин кўрсатганди. 



Азим Аҳмедов: Ҳар бир позициясидаги футболчиларни ўрганиб чиқдик. Рақибнинг кучли ва заиф нуқталарини билишга ҳаракат қилдик. Худо хоҳласа, эртага барчаси яхши бўлади. 

Фаворит ҳақида гапирадиган бўлсак, шубҳасиз, бу "Ал Ҳилол". Уларнинг таркибида жаҳон даражасидаги юлдузлар, ўз мамлакатлари термаси етакчилари ҳаракат қилади. Қолган уч жамоанинг имкониятлари бир-бирига яқин, деб ҳисоблайман. Бироқ ҳар бир жамоа очко олиб қўйиши, қониқарли натижага эришиши мумкин. Чунки футболнинг тактик томони ҳам жуда муҳим ҳисобланади.          


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика