Latest news

00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  0 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  3 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  4 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  12 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7

ОЧЛ олдидан. "Насаф" учинчи марта ўзида Эрон клубини қабул қилади News

ОЧЛ олдидан. "Насаф" учинчи марта ўзида Эрон клубини қабул қилади

Бир неча кунлик танаффусдан сўнг бугун Осиё чемпионлар лигаси 5-тур баҳсларига старт берилади.

Бугун Қаршида "Насаф"ни жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Негаки жамоа ўз майдонида Эроннинг энг номдор клубларидан бири "Персеполис"ни қабул қилади. Эсингизда бўлса, Теҳронда кечган ўйинда "Насаф" 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Бугун қаршиликлар ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилиб кўришади.

ОЧЛ. "С" гуруҳи. 5-тур. 2 апрель
19:30. "Насаф" - "Персеполис"
21:00. "Ал Садд" - "Ал Васл"

Гуруҳдаги вазият: "Ал Садд" ва "Персеполис" ҳисобида 9 очкодан бор ва биринчи-иккинчи ўринларни эгаллаб туришибди. "Насаф" 6 очко билан учинчи ўринда бораётган бўлса, БААнинг "Ал Васл" клуби барча ўйинларда мағлубиятга учраши натижасида 0 очко билан охирги ўринда турибди.

Биласизми? Бугун "Насаф" ўз тарихида учинчи марта ОЧЛда Эрон клубини қабул қилади. Қаршиликлар илк бор 2012 йил Теҳроннинг "Истиқлол" клуби билан ўйнаб 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. 2015 йил "Тракторсози"га қарши ўтказилган беллашувда эса "2:1 ҳисобида "Насаф"нинг қўли баланд келган. Ўшанда Илҳом Шомуродов ва Ҳамза Каримовнинг голи майдон эгаларига ғалаба келтирганди.

Бугун шунингдек, "D" гуруҳида ҳам баҳслар давом эттирилади. "Ал Айн" ўз майдонида "Ал Ҳилол"ни қабул қилса, "Истиқлол" "Озоди" стадионида "Ал Райан"га қарши майдонга тушади. Ҳар иккала учрашув 20:30да бошланади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика