Latest news

15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  0 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  7 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   4 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  8 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  2 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  7 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  2

Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"нинг вақтинчалик бош мураббийи News

Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"нинг вақтинчалик бош мураббийи

Tags :  Пахтакор
Мураббийлар штабида меҳнат қилиб келган Нўъмон Ҳасанов бугундан бошлаб "Пахтакор"нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди.

Футболчилик фаолиятида 4 карра Ўзбекистон чемпиони ва 2 марта Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган Ҳасанов мамлакатимиздаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири саналарди. Футболчиликни тамомлагач, у фаолиятини мураббий сифатида давом эттиришга қарор қилди. 2012 йил "Пахтакор"нинг биринчи лигадаги жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Ҳасанов ўша йилнинг ёзида ёшлар таркиби устозлигини қўлга олди ва якунда жамоани мамлакат чемпионига айлантирди. Кейин эса асосий таркиб мураббийлар штабига жалб этилиб, ўтган йили чемпионлик қўлга киритилишида ҳисса қўшди. Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида ишга киришгани боис энди Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"ни бошқарадиган бўлди. Ҳозирча у бу лавозимда вақтинчалик фаолият юритади.

Биз Нўъмон Нурматовичга асосий жамоа устози сифатида фаолияти муваффақиятли чиқишини тилаб қоламиз.


Нўъмон ҲАСАНОВ
Туғилган санаси: 10.02.1971
Ўйнаган жамоалари:
1989-1990 "Автомобилист" 34 (6)
1990 "Соҳибкор" 7 (0)
1990-1993 "Пахтакор" 85 (25)
1995-1997 МҲСК 101 (54)
1998 "Рубин" 8 (0)
1998 "Автомобилист" 16 (2)
1999-2000 "Дўстлик" 47 (15)
2001-2002 "Насаф" 36 (11)
2002-2003 "Дўстлик" 21 (0)
2003 "Қўқон-1912" 12 (3)
2004-2005 "Трактор" 43 (13)
2006-2007 "Шўртан" 42 (5)
2007 "Трактор" 12 (2)
2008 "Сўғдиёна" 17 (1)
2009 "Локомотив" 14 (0)
Ўзбекистон терма жамоасида 23 учрашувда 4 тўп киритган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика