Latest news

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  32 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  6 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман" News

Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"

Кечаги кун "Бухоро" учун тарихий аҳамиятга эга бўлди.

Клуб ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Кубоги финалига чипта қўлга киритди. "Сўғдиёна" билан кечган голларга бой ўйинда Александр Хомяков шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳали қилувчи муҳим голни 21 ёшли Нодирбек Аҳмаджонов рақиб дарвозасига жойлади. Табиийки, ўйиндан сўнг унинг таассуротларини тингладик. 


"Ўйин жуда қизиқарли бўлди деб ўйлайман. "Бухоро" биринчи маротаба финалга чиқди ва бунга ҳисса қўшганимдан хурсандман. Менга берилаётган ишончни оқлашга ва унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпман. Жамоамизнинг барча мухлисларини тарихий ғалаба билан табриклайман. Финалда ҳам гол уришни ният қилганман. 

Бош мураббийимиз имконият берди. Фаолиятим давомида илк бор ярим финалда ўйнадим, масъулиятли учрашув эди. Дебют голим бўлди. Бунинг учун ота-онамга катта раҳмат айтаман. Уларнинг дуоси билан шу ергача етиб келдим. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман",- дейди Нодирбек Аҳмаджонов.

Rating: +4   

Comments

+2   
26 sep 10:29:24
Аббосхужа
Нодирбек айтчи сенга узоқдан зарба бериш кераклиги айтиб қўйилган эдими ёки ўзингни синаб кўриш учун таваккалига зарба йўлладингми? Барибир ушбу сайтга кирасан лотин алифбосида бўлса ҳам жавоб бериб қўй. Бундан кейинги ўйинларингга ҳам омад тилаймиз. Сени кечаги дебют голинг "йил голи" га даъвогарлик қилади.
+2   
26 sep 10:21:01
Nodirbek Axmedov
Тарбия берган ота-онанга авваламбор катта раҳмат, устозу-мураббийларинга ташаккур укахон. Бухоро билан тарих яратишинга яқин қолли худо хохласа
+1   
26 sep 10:42:38
Soccerland777
Baʼzilar 11 metrdan gol urishni eplolmayotgan bir paytda, seni goling bomba boʻldi. Omad ukam.
   
26 sep 15:07:29
TOMJIQ_OLOT
2025 йил 29 октябрь, Андижон шаҳри, "Бобур Арена" стадиони.
Ўзбекистон Кубоги, Финал:
Бухоро – Пахтакор
   
26 sep 13:26:08
Бахтиёр Ашуров
Супер гол!
   
26 sep 11:29:15
Hilol
Нодирбек келганингда Ўрикзорда битта ош еймиз
   
26 sep 11:15:02
1994 Nurafshon
Рахмат укам хали кучли чемпионатларда хам бугунгидек голларни киритиш насиб этсин
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика