Latest news

12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0

Нўъмон Ҳасанов: "Жамоага молиявий ҳолат таъсир кўрсатмоқда" News

Нўъмон Ҳасанов: "Жамоага молиявий ҳолат таъсир кўрсатмоқда"

"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

"Ўйинни барча кўрди. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш учун вазиятлар бўлди. "Локомотив" билан орамиздаги фарқ бир очко қолди. Курашишда давом этамиз.

Фаолиятимдан қониқиш? Бугунги ўйин умуман ёқмади. Айниқса биринчи бўлим. Тўп оширишларда ҳам хатоларга йўл қўйишди йигитлар. Махарадзенинг йўқлиги билинди. 

Рақибга нисбатан бизда кўпроқ вақт бўлганди тайёргарлик учун. Йигитлар толиққанга ўхшаб ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда ўйинимиз бироз очилди. Аммо, омадимиз келмади. 

Мураббий ютқазди бугун, жамоа эмас. Молиявий муаммолар албатта жамоага таъсир қилади. Лекин, йигитлар бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилмоқдалар. 

Бизга тўпни қабул қилиб олиб, ҳужум бошлайдиган футболчи керак эди. Иккинчи голдан кейин синиб қолдик. Таваккал қилиб Анвар Солиевни майдонга туширдик. 

Захира ўриндиғимиз тор. У ерда ёш футболчилар ўтиришибди. Каримов, Махарадзеларнинг дисквалификациялари бор. Яна бир қанча жароҳатлар. Искандеров мана энди майдонга тушди. Шароит бўлганида янги футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олган бўлардик", дейди "Пахтакор" бош мураббийи. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика