Latest news

00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  16 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  6 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  26 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98

Нўъмон Ҳасанов: "Энди қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз" News

Нўъмон Ҳасанов: "Энди қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз"

Сoca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

Мезбонлар устози ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикр билан бошлади.

- Ассалому алайкум! Худога шукр, бугун узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга катта раҳмат айтаман. Футболчилар кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсата олишди.

“Бунёдкор” жамоаси аъзоларига ҳам чиройли ўйин намойиш этишгани учун раҳмат айтаман. Ҳар икки жамоа бугун очиқ ўйин намойиш этди. Ҳисоб очилганидан сўнг, негадир йигитлар ҳужумкорликни сусайтиришди. Натижада танаффусга саноқли дақиқалар қолганида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди.

Иккинчи бўлимда йигитлар танаффусда берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиб, иккинчи тўпни киритганимиздан сўнг, очилиб, тўпни назорат қилишди ҳамда зафар қучишди. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Тўғри, хатолар бўлди. Жамоага мен кутган ўйинни намойиш этиши учун вақт керак. Ҳали бу борада иш олиб борамиз.

- Биринчи бўлимда Жавлон Иброҳимовни алмаштирмоқчи бўлдингиз.Аммо негадир кейинчалик фикрингиздан қайтдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Ўзинглар кўрдинглар, ўша вазиятда Жавлон бироз оқсоқланаётганди. Жамоамиз шифокоридан сўрасам, оёғида оғриқ борлигини айтди. Шунинг учун Иброҳимовни тезда алмаштирмоқчи бўлдим. Аммо бироздан сўнг, Жавлоннинг ўзидан сўрасам, оғриқнинг қолганлиги, ўйинни давом эттира олиши лозимлигини таъкидлади. Шунинг учун Иброҳимовни алмаштирмадим.

- Жамоа мухлислари финал баҳси Наманганда ўтказиладиган Ўзбекистон кубогининг жорий йилги соҳиби “Навбаҳор” бўлишини исташмоқда ва бу борада Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззақовга ҳам мурожаат қилишди. “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги мусобақасидаги имкониятини қандай баҳолайсиз?


- Албатта, жамоа ўйиндан – ўйинга очилиб бормоқда. Йигитларга “пас” билан, очиқ ва ҳужумкор футбол ўйнашни ўргатяпмиз. Ўзбекистон кубоги баҳсларига ҳали анча, камида бир ойча вақт бор ҳамда ушбу мусобақада муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон кубоги масаласи бўйича Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов билан гаплашдик ва улар бу борада ўз фикрларини билдирдилар. Шавкат Шокиржоновичга катта раҳмат, бугунги учрашувдан олдин футболчиларни руҳлантирдилар ҳамда йигитлар майдонга ўзгача иштиёқда чиқиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

- Келаси мавсум учун режаларингиз қандай?

- Биринчидан, ҳозир мен бош мураббий вазифасини бажарувчиман. Келажакда ҳам клуб раҳбарияти мен билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида бўлса, бу борада келишиб, гаплашиб оламиз ва таркибни кучайтирган ҳолда, яхши жамоа ташкил этишга ҳаракат қиламиз.

Келаси мавсумда асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратамиз. Маҳаллий ўйинчиларсиз жамоа ташкил этиш қийин. Қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз. Фарм-клубимиз ва ёшлар жамоамизда иқтидорли футболчилар бор ҳамда улардан 5-6 нафари асосий жамоа билан машғулотларда иштирок этяпти.

Менга ёш футболчилар билан фаолият олиб бориш ёқади. Жорий мавсум якунида барчаси жойида бўлса, бу борада клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашамиз.

Сўзим якунида жамоамизни бугунги ўйинда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Лекин айрим ишқибозлар ҳисоб тенглашганидан сўнг, футболчиларга нисбатан номақбул сўзларни ишлатишди.

Ҳақиқий мухлис бундай бўлмайди, аксинча, ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоасини қўллаб-қувватлаб туради.

Олдинги интервьюларда таъкидлаганимдек, наманганлик мухлисларни жамоасини ҳаттоки, ҳисобда ортда қолаётган пайтда ҳам қўллаб-қувватлаб туришгани учун ҳурмат қиламан.

Мисол учун “Барселона” ҳам ўз дарвозасидан биринчи бўлиб, тўп ўтказиб юбориши мумкин. Футболда бундай ҳолатлар юз бериб туради. Аммо мухлислар далдаси билан кейин 2 та гол уриб, ғалаба қозониш ҳам мумкин. Шунинг учун “Навбаҳор” мухлисларидан доимо жамоани қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика