Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди
11 nov 2025 16:07
News
Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди
Испаниялик вундеркинд чов соҳасидаги даволаниш туфайли Грузия ва Туркияга қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
"Барселона" юлдузи Ламин Ямаль Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги сўнгги ўйинларида қатнашмайди.
Вундеркинд чов соҳасидаги ноқулайлик туфайли терма жамоа таркибидан четлаштирилгани ва бу 7-10 кунлик реабилитацияни талаб қилиши айтилмоқда. Испания терма жамоасидагилар футболчи даволанишни олдиндан огоҳлантирмасдан бошлаганидан ҳайратда.
Ямаль чов соҳасидаги жароҳати туфайли бу мавсум "Барселона" сафида 4 ўйинни ўтказиб юборганди. Унинг терма жамоадаги сўнгги ўйини 7 сентябрь куни Туркияга қарши бўлиб ўтган. Ламин жорий мавсум Ла Лиганинг 8 ўйинида 4 та тўп киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments
Соғайиб кетсин.