Latest news

17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  7 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  10 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  4 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  8 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  25 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1

Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади" News

Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"

"Манчестер Сити"га сафарда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ўйиндаги асосий воқеалардан бири — "қизиллар"нинг ҳисобга олинмаган голи билан боғлиқ вазиятдан норози бўлди.

"Менимча, нотўғри қарор қабул қилингани аниқ ва равшан, ҳеч бўлмаганда менинг фикримча. Чунки у [Энди Робертсон] дарвозабонга [Виржил ван Дейкнинг бош билан берган зарбасидан кейин] халақит бермади.

Ўйиндан сўнг дарҳол менга ўша ҳакам [Крис Кавана] ўтган мавсум "Вулверхэмптон"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинида ҳисобга олган гол кўрсатилди. Бирга бир ўхшаш ҳолат.

Ён ҳакам байроқни кўтариши ва офсайд қайд этиши учун ҳам 13 сония вақт сарфлади.

Умуман олганда, бугунги баҳс бизники эди деб айтолмайман. 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз, лекин объектив қараганда "Манчестер Сити" яхшироқ жамоа эди", – деди мерсисайдликлар устози.

Эпизод видеосини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. 

Rating: +1   

Comments

   
11 nov 18:43:17
mirabzal
сити барбир кучли уйнади бемалол юутарди ливерпули
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика