Latest news

09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  0 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   2 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  4 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  3 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  3 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0

Нодир Абдураззоқов АГМК тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди News

Нодир Абдураззоқов АГМК тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди

АГМК жамоаси нафақат совринли ўринлар учун курашувчан жамоа тузишда, балки таркибга ёш футболчиларни жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жорий мавсум жамоамиз сафида ёшлар таркибидан жалб этилган Шероз Жалолов ва Санжар Жумабоев каби иқтидорли футболчилар қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси ОЧЛда дебют қилишди. Кеча эса жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов асосий жамоага ёшлар таркибидан жалб этган 17 ёшли (65 кун) Нодир Абдураззоқовни "Сўғдиёна"га қарши баҳсда захирадан майдонга туширди. Бу эса тарихий воқеага сабабчи бўлди. Гап шундаки, Нодир Абдураззоқов АГМК жамоаси сафида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Бунга қадар ушбу рекорд 2008 йилги мавсумда жамоамиз сафида майдонга тушган Фарруҳ Нурлибоевга (17 ёш 285 кун) тегишли эди.

Шунингдек, Нодир Абдураззоқов жорий мавсум Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида ҳам тарихга кирди.

Маълумот учун: Айни пайтда ёшларга ҳам жиддий эътибор қаратаётган АГМК жамоасининг ёшлари U21 Биринчилигида биринчи даврадан сўнг мусобақа жадвалида якка пешқадам сифатида карвонбошчилик қилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика