Latest news

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  6 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  1 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

Неманья Яничич: “Локомотив” “Қизилқум”га қарши бошқача футбол намойиш этади” News

Неманья Яничич: “Локомотив” “Қизилқум”га қарши бошқача футбол намойиш этади”

Тўрт ойлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтган “Локомотив” ҳимоячиси “Қизилқум”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

– Футбол ўйнамаганимга ҳам анча бўлганди. Баҳорда елкамдан жароҳат олганим сабаб, тўрт ой тўп тепа олмадим. Ҳозир эса ўзимни яхши ҳис қиляпман ва навбатдаги ўйинларда жамоамизга ёрдам беришга тайёрман, – дейди сербиялик ҳимоячи.

– Мен учун тўрт ой футбол ўйнамаслик жуда оғир бўлди, аммо охиригача сабр қилишимга тўғри келди. Кубок ўйинида мураббийлар менга ҳам имкон беришди ва бундан жуда хурсандман. Афсуски, “Машъал” билан кечган жавоб учрашувида ўз майдонимизда ютқазиб қўйдик. Балки биринчи ўйинда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганимиз йигитларга таъсир қилган бўлиши мумкин, лекин муҳими ярим финалга чиқдик.

– Яхшиям бу мағлубият Кубок беллашувида юз берди ва бу нарса бизни кейинги ўйинларда янада эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилишга ундайди. Мана кўрасиз, “Локомотив” “Қизилқум”га қарши умуман бошқача футбол намойиш этади. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритиш.

Эслатиб ўтамиз, Олий лиганинг 13-тур қолдирилган учрашуви бугун ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00да бошланади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика