Latest news

12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  15 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  17 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  41 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  100 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11

“Нефтчи Жарқўрғон” – Қашқадарё ҳокими кубоги соҳиби! News

“Нефтчи Жарқўрғон” – Қашқадарё ҳокими кубоги соҳиби!

Бир неча кунлардан буён Қашқадарё вилоятининг тўртта шаҳрида анъанавий Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Бугун кубок баҳсларининг сўнггиси – финал учрашуви ўтказилди.

Финал учрашуви давомида Қарши шаҳрида кучли қор ёғиб турди. Ҳар иккала финал иштирокчиларининг розилиги билан, финал учрашуви ўтказилишига қарор қилинди.

Хабарингиз бор, аввал “Насаф” жамоасида тўп тепган ва кейин жамоа ўринбосарларида мураббийлик қилган – Баҳодир Анааматов ҳозирда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон шаҳрига қарашли “Нефтчи” жамоасида мураббийлик қилмоқда.

Бугун “Насаф” жамоасининг икки собиқ ўйинчилари – Нурали Султонов ва Баҳодир Аннаматовлар қўл остидаги “Баркамол” ҳамда “Нефтчи” жамоалари финал учрашувда куч синашди.

Ноқўлай об-ҳавога қарамай майдонга тушган футболчилар бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Чунки, бу финал учрашуви эди. Учрашув биринчи бўлими тенг курашллар остида кечди. Аммо биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасига келиб, омад меҳмон жамоага кулиб боқди. Баҳодир Аннаматов шогирдлари учрашувдаги ҳисобни 45-дақиқада очишга эришди. Голга Самандар Очилов муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлим ҳам учрашув кескин курашлар остида давом этди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида меҳмонлар яна бир марта гол уришга эришдилар. Ушбу голни 55-дақиқада Абдулқосим Қурбонов киритди. Қурбонов майдонга учрашувнинг  иккинчи бўлим бошида туширилган эди.

Бу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди. Учрашувда дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.

Шундай қилиб, Баҳодир Аннаматов қўл остидаги “Нефтчи” жамоаси бош соврин соҳибига айланди.

Учрашув якунига еткач, вилоят футбол федерацияси вице президенти Норқул Даминов ва бошқа расмий кишилар кубок мусобақаси ғолибларига кубок, диплом ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширишди.

Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги. Финал. 03.02.2017

“Баркамол” (Қарши) – “Нефтчи” (Жарқўрғон) 0:2 (0:1)
“Насаф” ФМ майдони. 11:00да
Бош ҳакам:
Константин Смирнов (Қарши)
Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Артём Калинин (иккаласи ҳам Қаршидан)
Захира ҳаками: Асрор Хўжаев (Қарши)
Назоратчи: Алешников В.Р. (Қарши)

Голлар: Самандар Очилов, 45’-0:1, Абдулқосим Қурбонов, 55’-0:2

“Баркамол”: 21.Абдувоҳид Неъматов, 5.Шерзод Насруллаев, 8.Худоёрхон Сагдуллаев, 10.Сирожиддин Еттибоев, 16.Акмал Мозговой, 20.Дилшод Саитов, 22.Наврўз Саидов, 24.Мухриддин Шамсиддинов (42.Мирзабек Жониқулов 46), 27.Ёдгор Назаров, 32.Фарруҳ Абсаломов, 34.Илҳом Алижонов (с).
Захира: 48.Элшод Қодиров, 9.Элбек Отақулов, 18.Сиёвуш Якубов, 17.Сардор Саъдуллаев, 19.Ҳусниддин Алиқулов, 28.Саддам Тўхтаев.
Бош мураббий:  Нурали Султонов

“Нефтчи”: 1.Отабек Саъдиев, 4.Самандар Очилов, 3.Ботир Тўраев (Абдулқосим Қурбонов 46), 5.Аслжон Мансуров, 7.Санжар Шомуродов (с), 11.Искандар Қурбонов, 14.Зафар Қорақулов, 15.Жамшид Бакиров, 17.Бобур Чориев, 18.Диёр Каримов, 20.Миржалол Аннаматов.
Захира: Жавохир Комилов, Рустам Чориев, Жафар Исмоилов, Жавоҳир Ашуров, Рустам Жўраев, Азизбек Чориев.
Бош мураббий: Баҳодир Аннаматов

Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов 45, Мирзабек Жониқулов 59 (иккаласи ҳам “Баркамол”дан).

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика