Latest news

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  3 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  2 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  20 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Навоийда "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди News

Навоийда "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-19 февраль кунлари Навоий шаҳридаги "Спутник қўрғони" спорт мажмуасида футзал бўйича 2005 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ шуғулланувчилари ўртасида "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада жами вилоятдаги спорт мактабларидан 8та жамоа иштирок этди. Иштирокчи жамоалар: Навоий шаҳридан БЎСМ-1, БЎСМ-2 ва ИБЎСМ, Кармана туманидан БЎФМ ҳамда БЎСМ, Қизилтепа туман БЎСМ, Конимех туман БЎСМ ва Хатирчи туман БЎСМ жамоалари Навоий шаҳрига ташриф буюришди. Мусобақада жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишди.

Гуруҳ баҳслари қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтиб, 1 ва 2-ўринларни қўлга киритган Кармана туман БЎСМ, Кармана туман БЎФМ, Хатирчи туман БЎСМ ва Навоий шахар БЎСМ-1 жамоалари кейинги босқичга йўл олишди.

Якунда эса мусобақа финалига йўлланмани Кармана туманининг икки жамоаси БЎФМ ва БЎСМ жамоалари қўлга киритишди.

3-ўрин учун баҳсда ярим финалда имкониятни бой берган икки жамоа Навоий шаҳар БЎСМ-1 ва Хатирчи туман БЎСМ жамоалари кураш олиб боришди. Якунда мусобақада 3-ўринни Хатирчи туман БЎСМ, 2-ўринни Кармана туман БЎСМ ва 1-ўринни Кармана туман БЎФМ жамоалари эгаллашди.
3-ўрин. Хатирчи тумани БЎСМ
2-ўрин. Кармана тумани БЎСМ
1-ўрин. Кармана тумани БЎФМ


Шаҳбоз Ғуломов тайёрлади



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика