Latest news

17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  0 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  0 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  5 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  3 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  3 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  7 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2

"Навбаҳор" яна бир легионер билан шартнома имзолади News

"Навбаҳор" яна бир легионер билан шартнома имзолади

"Навбаҳор" футбол клуби яна бир трансферни эълон қилди.

Янги мавсумда ҳам юксак мақсадларни ўз олдига қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мавсумлар оралиғидаги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бугун “лочинлар” яна бир янги легионер футболчи билан шартнома имзолашди. Бу  украиналик ҳужумчи Александр Касьян.


Мазкур форвард 1989 йилнинг 27 январида Украинанинг Донецк вилоятида таваллуд топган. Касьян бунгача Украинанинг “Ильичевец”  (Мариупол), “Шахтёр” (Донецк), “Заря” (Луганск), “Карпати” (Львов), Россиянинг “Томь” (Томск), “Химик” (Дзержинск), “Факел” (Воренеж), “Балтика” (Калининград) ва Курскнинг “Авангард” жамоаларида тўп сурган. Шунингдек, Украина U-17 ҳамда Украина U-21 терма жамоаларида ҳам ўйнаган.  

Биз – Касьянга севимли жамоамиз таркибида омад ёр бўлиб, ўз голлари билан “Навбаҳор” мухлисларини хурсанд этиши, шунингдек, “лочинлар”нинг зафарларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика