Latest news

20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (LIVE)  8 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  4 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  4 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 5:0 (матнли трансляция)  39 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

"Навбаҳор" раҳбарияти "Пахтакор" билан ўйинга келган 27 мухлисни жазолади News

"Навбаҳор" раҳбарияти "Пахтакор" билан ўйинга келган 27 мухлисни жазолади

Бугун “Навбаҳор” “Марказий” ўйингоҳининг анжуманлар залида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков, Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Баҳром Муҳитдинович Холмирзаев, “Навбаҳор” ПФК директори в.б. Илҳомжон Қодирович Мирзабоев, “Навбаҳор” ПФК ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари, “Навбаҳор” Мухлислар билан ишлаш бўлими етакчиси Фарҳод Умаралиев, шунингдек, “Навбаҳор” жамоасининг ашаддий ишқибозлари иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда Шамшод Эргашович сўзга чиқиб, Суперлига 23-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашувида ажойиб мухлислик қилишгани, фантастик муҳит яратиб беришгани учун ишқибозларга ўз миннатдорчилигини билдириб, учрашувнинг сўнгги дақиқасида Игорь Голбан томонидан урилган голда мухлисларнинг ҳам муносиб ҳиссалари борлигини алоҳида таъкидлади.



Шунингдек, Шамшод Эргашович ўз сўзида гуруч курмаксиз бўлмаганидек, мухлислар орасида ҳам маданиятсиз, мухлислик этикасига риоя қилмайдиган ишқибозлар ҳам борлигига тўхталиб, кечаги ўйиннинг видеоёзувини стадионда ўрнатилган камералар орқали кўриб чиқиб, тартибсизликка йўл қўйган 27 нафар мухлис шахсини аниқлаб, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилганлиги, энди ушбу ишқибозлар “Навбаҳор”нинг жорий мавсум якунигача бўлган барча баҳсларида стадионга киритилмайдиган бўлишганини таъкидлади.
Шунингдек, мазкур йиғилишда “Навбаҳор”  Мухлислар билан ишлаш бўлими етакчиси  Фарҳод Умаралиев ҳам огоҳлантирилди. Мухлислар яна шундай тартибсизликка йўл қўядиган бўлишса, унга нисбатан ҳам қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Ушбу йиғилишдан келиб чиқиб, “Навбаҳор” жамоасининг Pepsi Суперлиганинг биринчи босқич уй учрашувларига энг кўп мухлис ташриф буюрганлиги учун уларга ПФЛнинг махсус совғаси топширилгани ва мухлислар шунга яраша ишончни оқлашлари, мухлислик маданиятини оширишлари, меҳмон жамоа вакиллари  ҳамда  ҳакамларга нисбатан  ҳақоратли сўзлар ишлатмасликлари, уларни ҳурмат қилишлари лозимлиги таъкидланди ва ушбу масала бўйича чора-тадбирлар белгиланди.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика