Latest news

22:35Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  1 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  17 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5

"Навбаҳор": "Металлург" меҳмонда мағлуб этилди News

"Навбаҳор": "Металлург" меҳмонда мағлуб этилди

Бугун Олий лига 17- тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда "Навбаҳор" Бекободнинг "Металлург" клубини меҳмонда 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Кейинги турда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби билан кечадиган "водий дербиси" олдидан "лочинлар" яхши кайфиятда тайёргарлик кўрадиган бўлишди.
Биринчи бўлимда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари стандар вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди. 14- дақиқада Тоҳир Шамсиддиновнинг қанотдан оширган тўпини Эркинов дарвозага йўллади. Зафар Сафоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Алишер Маҳмудов бурчак зарбасини ўйинга киритгач ёрдамга етиб келган Қаҳрамон Маҳамаджонов гол муаллифига айланди. Табиийки, мезбонлар вазиятни ўнглаш учун ҳужумкорликни бундан сўнг оширишди. Футболчиларимиз қарши ҳужум учун имкон пойлашмди. Танаффусга қадар Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги "Металлург"да иккита қулай имконият юзага келганди. Лекин, Акмал Ортиқов ва ҳимоячиларимиз гол бўлишига имкон беришмади. Тайм охирлдарида шунингдек Эркинов рақиб ҳимоячиларининг совғасидан фойдалана олмаганини эътироф этиш жоиз. Хуллас, биринчи бўлим жамоамизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.


Иккинчи бўлим бошида футболчиларимиз ҳисобни 0:2 кўринишга келтиришди. Бобур Акбаров узатган тўпни Дилшод Жабборов боши билан дарвозага йўллади, Сафоев зарбани қайтаришга ожизлик қилди. Шундан сўнг мезбонлар ҳужумкорликни оширишди. Хатто рақиб иккита хавфли ҳужум ҳам ташкил қилди. Аммо дарвозабонимиз ва ҳимоячилар ҳужумларни бартараф этиб туришди. Шундай бўлсада 75- дақиқага келиб Шаҳзод Нурматов ҳисобни қисқартиришни уддасидан чиқди. Бурчакдан амалга оширилган жаримадан кейин Нурматов гол урди. Натижада майдон эгалари яна катта куч билан олдинга ўтишга урунишди. Аммо, жамоамиз тўпурари Шаҳбоз Эркинов орадан бироз ўтгач 17 метрлардан аниқ зарба йўллаб ҳисобни 1:3 кўринишга келтирди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Шаҳзод Нурматов яна ҳисобни қисқартиришга эришди. Аммо, ҳисобни тенглаштириш учун бекободликларга вақт етмади. Шу тариқа "Навбаҳор" навбатдаги сафар учрашувида 3 очко билан ортга қайтди. Аввалги турда "лочинлар" Муборакда "Машъал" меҳмони билан дуранг қайд этишганди. Эътиборлиси, "Металлург" майдонида жамоамиз сўнгги бор 2010 йилда зафар қозонган. 5 йиллик нохуш анъанага Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бу сафар барҳам беришди.

"Металлург" - "Навбаҳор" 2:3 (0:1). 8 август. Бекобод.
Ҳакамлар: В. Цейтлин, М. Саидқосимов, Т. Гайнулин, А. Шукуруллаев.
Назоратчи - Ғ. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили - В. Леткин.
"Металлург": 91. Зафар Сафоев, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 7. Дониёр Одилов (15. Алишер Зиявуддинов, 46), 8. Аюбхон Нўъмонов (25. Зоҳид Абдуллаев, 71), 9. Шаҳзод Нурматов, 13. Александр Ковалёв, 19. Руслан Вагапов, 20. Мирғиёс Сулайманов, 22. Мурод Тошматов, 77. Саид Абдужабборов (6. Дилмурод Каримов, 46), 88. Жавлон Мирабдуллаев.
"Навбаҳор": 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 9. Илҳом Бойдедаев (70. Алибобо Раҳматуллаев, 70), 10. Алишер Маҳмудов (21. Аъзам Алиев, 66), 22. Шаҳбоз Эркинов (18. Даврон Исоқов, 87), 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 89. Бобур Акбаров.
Голлар: Ш. Нурматов (75, 90+2) - Қ. Маҳаммаджонов (14), Д. Жабборов (54), Ш. Эркинов (83).
Огоҳлантиришлар: Ш. Нурматов (67) - И. Бойдедаев (47), А. Ортиқов (67)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика