Latest news

18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  4 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 18:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  3 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  24 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  10

"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди News

"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди

"Насаф" жамоаси ОФК кубогига йўл олишдан аввал бугундан Тошкентдаги "Чиғатой" сунъий қопламали майдонида машғулотларга киришди.

Машғулотлар олдидан жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дастлаб ОФК кубогига тайёргарлик жараёни ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Яхши кайфиятда тайёргарликни бошладик. Чунки кеча клуб раҳбарлари ҳам футболчиларга катта мотивация берди. Ўзларинг ҳам кўрдинглар вилоят ҳокимимиз ҳам жамоа аъзолари билан учрашиб муҳим ўйинлар олдидан омад тилади. Мухлисларимиз яхши кузатиб қўйишди. Шу боис йигитларнинг руҳий ҳолати жуда яхши. Бугундан "Чиғатой" спорт базасида машғулотларни бошладик. Суъний майдонда тайёргарлик олиб боришимизни таъкидлагандим. Икки кун шу ерда шуғулланамиз. Сўнг 10 май куни Душанбега йўл оламиз. 

- Учрашувларнинг суъний майдонда ўтиши қанчалик қийинчилик туғдиради? Бундай паллада жароҳат олиш ҳолатлари кўп учрайди...

- Бу жиҳат ўйлантиряпти. Лекин ҳеч нарса баҳона бўла олмаслиги керак. Агарда суъний майдон текис бўлса яхши ўйин кўрсатиш мумкин. Имкон қадар сифатли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Майдонга чиқиб натижа кўрсатишимиз лозим. Мухлисларимиз биздан ғалабалар кутмоқда. Асосий мақсад кейинги босқичга йўлланма олиш. 

- Жамоанинг молиявий ҳолати ва таркиби 10 йил олдингидек бўлмасада кўпчилик "Насаф"дан 2011 йилги ғолибликни кутяпти. Клуб раҳбарияти жамоага шундай мақсадни қўйдими?

- Турнирда максимал ҳаракат қиламиз. 2011 йилги натижа билан таққослаш ноўрин. Фарқ жуда катта. Қолаверса ўзим ҳам ўшанда ёрдамчи мураббий сифатида жамоада фаолият борганман. Таркиб жуда кучли эди. Турнирнинг даражаси юқорилигини яхши биламан. Максимал ҳаракат қилсак яхши натижа кўрсатишга кучимимиз етади. Раҳбарият билан гаплашдик, агарда кейинги босқичга чиқсак бошқа футболчиларни ҳам рўйхатдан ўтказамиз. Жамоани кучайтиришни ўйлаб кўрамиз. Бунинг учун кейинги босқичга чиқишимиз зарур. Ютишни мақсад қилсак таркибимизни кучайтиришимиз даркор. 

- Туркманистон клуб "Олтин аср" мусобақада катта эҳтимол билан иштирок этмайди. Бу "Насаф"нинг режаларига ва гуруҳдаги ҳолатга қанчалик таъсир қилади?

- Режамиз бўйича учта ўйинга тайёргарлик кўргандик. Шуни айтишим мумкинки, Туркманистон жамоаси ҳақида бизда маълумотлар кам эди. Қайсидир маънода режамизга бироз ўзгартирармиз. Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида маълумотларга эгамиз.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика