Latest news

01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  21 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62

"Насаф" – "Моҳун Баган" ўйинига мухлислар киритиладими? News

"Насаф" – "Моҳун Баган" ўйинига мухлислар киритиладими?

22 сентябрь куни Қаршидаги "Марказий" стадионда Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" клуби меҳмон бўлади.

Nasaf Qarshi

AFC Cup Final Stage . Round Quarter Finals

22/09/2021, 20:00

0
:
6
Finished

Mohun Bagan SG

45'
90'

Мазкур ўйинга мухлислар киритиладими? Бу савол ҳамон ўз актуаллигини йўқотганича йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни Осиё Футбол Конфедерацияси бу ўйинга мухлисларнинг киритилишига қарши эмаслиги тўғрисида маълумот берганди. Ўша хабарда барчаси Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг жавоб хатига боғлиқ эканига урғу берилган. 

Кейинроқ сайтимиз манбаларидан бири ЎФА мухлисларнинг стадионга ташрифи масаласида ташаббусни ўз бўйнига олмагани тўғрисида маълумот тақдим қилди. Бироқ, бу хабар ўз тасдиғини топмагани учун эълон қилмагандик. 

Хабарингиз бор, бугун ушбу масалада янги хабар эълон қилинди. Унга кўра, Республика махсус комиссияси 2021 йилнинг 20 сентябридан (бугун) спорт мусобақаларини очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берди. Яъни, футбол учрашувларига карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда мухлисларнинг ташриф буюришлари мумкин бўлади. 

Шундан кейин "Насаф" ва "Моҳун Баган" ўртасидаги ўйинга томошабинлар киритилиши ёки йўқлиги билан қизиқдик ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан боғландик. Равшан Сайфуддиновичнинг маълум қилишича, ОФКнинг мурожаатига (13 сентябрь куни сайтимизда эълон қилинган) жавоб хати бугун юборилган (мамлакатимизда карантин қоидалари юмшатилганидан кейин). 22 сентябрь куни "Марказий" стадионга ишқибозларнинг киритилиши ОФКнинг тасдиғига боғлиқ. Кўп эҳтимол билан, ташкилот бунга қаршилик кўрсатмаса керак.

Author :
Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика