Муҳсин Низомиддинов: "Қўл остимдаги футболчилардан кўнглим тўқ"
11 jun 2023 11:51
News
Муҳсин Низомиддинов: "Қўл остимдаги футболчилардан кўнглим тўқ"
Ўйин ҳақида
- Яхши ўйин бўлди. Ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. Бугун айни мухлисларга ёқадиган томошабоп ўйин бўлди.
- Иккинчи давра олдидан жамоани кучайтириш режаси борми?
- Қўл остимдаги футболчилардан кўнглим тўқ. Бизни олдинда "Арал" билан ўйин кутиб турибди. Ҳозир эътиборни шунга қаратамиз. Шундан кейин бу ҳақида ўйлаб кўришга фурсат бўлади.
- Бобур Қосимовнинг эрта захирага олинишига изох берсангиз...
- Бу тактик алмашинув бўлди. Гол ўтказиб юбордик, ҳужумни кучайтириш мақсадида Қосимовни алмаштирдик. Бобур анча муддат давом этган жароҳатдан сўнг майдонга қайтганди. Тажрибали футболчи, "Сурхон" билан ўйинда ҳам уни майдонга туширдим. Мураббийлар штаби кўрсатмаларини бажариб бераяпти.
- "Арал" билан ўйин сунъий майдонда бўлиб ўтади. Жамоа бунга тайёрми?
- Ҳар бир ўйинда ўз олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Клублар мавжуд шароитдан келиб чиқиб майдонни тайёрлаяпти. Сунъий майдонда ҳам яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments