Latest news

22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  26 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  2 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  13 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5

Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш" News

Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"

"Брентфорд B" сафида ҳаракат қилаётган Муҳаммадали Ўринбоев куни кеча Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

- "Манчестер Сити" – "Брентфорд" ўйинидан олдин асосий жамоа билан машғулот ўтказдингиз ва "Этихад"га бордингиз. Ваҳоланки, жамоага қўшилганингизга ҳали кўп бўлмаганди...

- "Манчестер Сити" билан ўйиндан 3 кун олдин машғулотларга чақирув олгандим. Билмадим, мураббийга ҳаракатларим маъқул келганми, лекин ўша кунларда асосий жамоа билан бирга эдим.

- Ўзбекистондан Англияга йўл олдингиз. "Брентфорд"да сизни ҳайрон қолдирган нарса борми?

- Ички муҳит. Бундан ташқари, машғулотдан олдинги ва кейинги жараёнлар жуда катта фарқ қилади. Жамоанинг спорт залидаги машғулотлари, витаминизация масаласи. 

- Ҳали ёшсиз ва ҳозир Европадасиз. Энг олий мақсадингиз нима?

- Ўйлашимча, ҳали ёшман. Бу бошланиши. Улкан ниятларим бор. Орзум – Ла Лига жамоаларида ўйнаш, Чемпионлар Лигасида қатнашиш. Худо хоҳласа, катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш. 

- Қайси футболчига ҳавас қиласиз?

- Кевин Де Брюйне. 

- "Брентфорд"га 6 ойлик ижара асосида йўл олгансиз. Шартномани узайтирасизми ёки бошқа жамоага ўтасизми?

- Ҳозир жамоа билан музокаралар давом этмоқда. Яқин кунларда бу бўйича хабар чиқади. Қолишим ҳам мумкин, кетишим ҳам мумкин. Вариантлар кўп, ўзимизга маъқулини танлаш арафасидамиз.

Тўлиқ интервью

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика