Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Мубин Эргашев: "Ўртоқлик ўйинида натижа муҳим эмас" News

Мубин Эргашев: "Ўртоқлик ўйинида натижа муҳим эмас"

Ўртоқлик ўйини доирасидаги "Олмалиқ" - "Истиқлол" (1:1) учрашувидан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Мубин Эргашевнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Тайёргарлик босқичи доирасидаги ўйинларда натижа муҳим эмас. "Олмалиқ"қа қарши ўйин сизларнинг ҳам, бизларнинг ҳам мухлисларга завқ улашди дея оламан. Ўйинга келадиган бўлсак, ҳимоячимизнинг майдондан четлатилиши бизга қимматга тушди. Шунингдек, ушбу четлатиш бизнинг баъзи режалаштирилмаган тактик ўзгаришларга қўл уришимизга сабаб бўлди. Умуман олганда ўйиндан кўнглим тўлди. Яна қайтараман, ўртоқлик баҳсида натижа биринчи ўринда эмас. Асосийси футболчиларнинг ҳолати.


- Ўтган мавсум жамоада икки нафар испаниялик футболчи ўйнаганди, улар кетишди. Ҳозир Акмал Холматов, Олександр Коблаш каби янги футболчиларни кўрдик...
- Ҳа бу футболчилар жамоамиз кўригида. Испаниялик футболчиларга жавоб бериб юборилди. Акмал Холматов ҳали жисмонан ўйинларга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Шунингдек, жамоамизнинг собиқ футболчиси Даврон Эргашев ҳам қайтди. Эргашев ҳам ҳали жисмонан тайёр эмас. Бу икки футболчи тажрибали, ҳақиқий профессионаллар. Тез орада Холматов ва Эргашев ўз спорт формасини тиклаб олишига ишонаман.

- Ўзбек жамоаларидан ҳам кўз остингизга олиб қўйган футболчилар борми?
- Ҳа, "Олмалиқ"даги Арслонмурод Амоновнинг ўйинлари бизга ёқди. Уни ҳам кузатиб юрибмиз. Ўзбек футболчилар ҳам яхшилар етарли. Шунчаки бизда ўйлаш учун оз вақт бор ва шунинг учун танловда адашмаслик керак. Бизга тайёр ва кучли футболчи зарур. Легионер танлагунча эса етти ўлчаб, бир кесиш лозим. Мени жамоадаги барча чизиқлар қаноатлантирмоқда. Бу борада муаммо йўқ.

- Тошкентдаги йиғиндан сўнг бошқа ўртоқлик ўйинлари йўқми?
- Тошкентдаги йиғиндан сўнг Душанбеда ҳам бир ҳафталик йиғин ўтказамиз ва у ерда ўртоқлик баҳси режалаштирганмиз. Кейин Туркияда йиғин ўтказамиз. У ерда ҳам тўртта назорат ўйини ўтказишни режамизга киритганмиз.

- Жамоа олдига янги мавсумда қандай вазифа қўйилган?
- Клуб президенти доимо юқори мақсадларни кўзлайдиган одам. Бизнинг олдимизда барча мусобақаларда максимал вазифа қўйилган. ОФК кубогида ҳам, ички чемпионат ва кубок баҳсларида ҳам энг максимум вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика