Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Мостовой: "Шармандалик! Ҳозир ҳамма бақириб қўяди ва икки йил сигара чекишади" News

Мостовой: "Шармандалик! Ҳозир ҳамма бақириб қўяди ва икки йил сигара чекишади"

Россия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Александр Мостовой миллий жамоанинг Уэльсдан учраган йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳақида фикр билдирди.

"Бу шармандалик. Уэльсдек жуда кучли бўлмаган жамоага қандай қилиб йирик ҳисобда мағлуб бўлиши мумкин. Ўйиндан олдин кўпчилик уэльсликларни мағлуб эта олишимиз ҳақида гапиришган эди, аммо Россия терма жамоаси биринчи учрашувларда ҳеч қандай ўйин кўрсатмаганди. Бугун омадимиз келди, чунки баъзи вазиятларда тўп Игорь Акинфеевга тегиб қолди, акс ҳолда ҳисоб 5:0 бўлиши мумкин эди. Чет эллик мутахассислар терма жамоамизни турнирдаги энг кучсизлар орасига қўшишини истамасдим. Лекин Россия терма жамоасининг бундай ёмон ўйнашини анчадан бери кўрмаган эдим.

Икки йилдан кейин жаҳон чемпионатини қабул қиламиз, аммо хулосалар ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳеч нарса қилинмайди. Чунки ҳозир сигарани чекиб, икки йил бемалол кутиш мумкин. Ҳамма бироз бақириб қўяди, муаммоларни муҳокама қилишади ва барчаси унутилади. Ўзимизни алдаш билан шуғулланамиз. Бутун умримизни футболга бағишлаганмиз ва биринчи имконият бўлиши биланоқ Европага кетишни бекорга айтмаймиз. Футболчиларимиз эса ички чемпионатда қолиб кетишяпти" - дейди Мостовой.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика